18 June 2015
07:00 - Юсуф Жума: Миллатга мактублар. Янги Америка очган ойдинхонлар
8 йилдан буён ўқимагандим "Шарқ юлдузи"ни.
Маҳбуслик, маҳкумлик, бадарғалик...
Сайти бор экан....
"Ана қуёш чиқди"... Даҳшат!
75 яшарлик бир оташнафас шоир шеъри.

Қуёш нима у?!
АҚШликлардан сўрадим, ҳеч ким билмади.
Бир Ўзбекни топиб сўрадим,
Ахир ўзбек - ўзбек!
Кимсан Беруний, Ал Хоразмий авлодлари
Қойил, ўзбек билди:
Осмонни, ундан ловуллаб турган нарсани кўрсатди: "Ана қуёш! "
Мўжиза!

Ҳар бир ўзбек Америка очишга қодирлигини билардим, лекин Осмонни очади, қуёшни топади деб ўйламагандим.
Сатрни қаранг:
Ана қуёш чиқди...

Ўзбекистонлик бир кимса ўзбеклар туркка кирмайди деб Америка очибди. Осмон очолмаган, чунки, у ўзбек эмас, пирсиён.

Лекин тўғри айтган.

Андижон шеъримда ёзганимде халқ Каримов оиласи! Бошқалар террорчилар. Чиндан ҳам бу чиркин оила - халқ ўзбек аталсада пирсиён. Ўрисларга Самарқанд дарвозасини очган пирсиён хоинларнинг хоин авлоди:

Яна бир кимса - Қирғизистон ёзувчиларининг пешвоси - қирғизлар шеру, бошқалар (ўзбеклар демоқчи) шақолмиш. Очган Америкасини қаранг.

Ҳикмат пири авлиё Махтимқули ҳазратларининг ҳикматлари бор:
Уч тўрт йил шер кўрмаган шақол, тулки, қанжиқлар ўзларини шерлар санай бошлайдилар. Кўпдан буён шерни кўрмадинглар! Шерни кўрсатамиз!

Куни келганда ҳақиқий шерни кўрасан, қанжиқ! Яна подани қўрий бошлайсан!

Яна бир кимса - Ватансиз ҳам ўзини бахтли эълон қилган ошхўр фикрича, одил подшо орзусини бугунги шоирлар ўйлаб топган, бу демократияга тўғри келмасмиш. Кар эшитганини, кўр ушлаганини қўймас экан. Бу шўрлик комсомол тарихнику билмайди, кўзи ҳам кўрмасмикан?!

Энг қудратли демократик давлатлар ҳам бир нодонга тушса издан чиқади. Одил подшолар инсониятнинг азалий орзулари.

Кўпинча, айниқса, турк дунёсида бунга эришганлар ҳам.

"Қорнимиз тўйган жой биз учун ватан" деб 80 йилларда ўрислар учун шеър ёзганман. Демократия деб ошингни ураверсангчи, суварак!

Э, мана бу ўзимизнинг Озодлик! Ўзбек бўлими (Ўзимизникими, Каримовники?! ) Америка очишган.

Ўзбекистондан зиёли - ойдин қидиришибди, тополмабдилар.
Ахир зиёлилар зиёлиси - ойдинхонларнинг бари "Озодлик" ва "ББC" нинг ўзбек бўлимларидаку!!!

Ойдинхонлар Ислом Каримов ҳокимиятининг режим эканини кашф қилибдилар. Ислом Каримов кетган билан ҳеч нарса ўзгармасмиш. Шундай деб хоинлар Шукрулло Мирсаидовнинг бошини егандилар. Бу жонзотлар ё ўзимиз бўлайлик, ёки ҳеч ким бўлмасин дейдиганлар.

Режимлигини ким билмайди?!
Леки бу режимни ким қўпора олади?!
Номи бору ўзи йўқ мухолифатми?!
Ё отанг қўпорадими?!
Ё онанг қўпорадими?!

Фақат ичидан чиқсагина жаллод йўқолади, реал куч ҳозиргача шу. Ҳар ҳолда бир оз ўзгариш бўлади.

Сенга ойдин керакми, ойдинхон?!
Нега Дадахон Ҳасанга сўз бермайсан?!
Нега Абдураҳим Пўлатга минбар бермайсан?!

Озодликни отангнинг томорқасидан олиб келдингми?! !
Ё онангнинг томорқасида етиштирдингми?!

Яқинда билиб қолдим, миллатнинг ҳар бир катта кичиги учун қайғурадиган Исмат Хушевнинг ёзишича, машҳур санъаткор Малик Қаюмов (гўрига нур ёғсин) Москвага дафн қилинибди. Уни Тошкентга олиб келишмаган.
Шукрулло Мирсаидов Президент бўлса, миллат шу қадар хор бўлармиди?!

Эсиз. Азамат йигитлар. . .
Хоинлар туфайли қон ютиб ўтдилар.
Каримов бир фоиз айбдор
Бу лаънатини асраб қолган хоинлар 99 фоиз айбдор!

Узр қизишганда тўғрисини айтиб юбораман.
Афсуски, қизишмаганда ҳам тўғрисини айтиб юбораман.

Мана яна битта зўри:
Ўзини Сахаров деб кўп тилда китоб чиқарган кимса бировнинг мақоласини юз фоиз кўчириб, ўз отидан эълон қилган.
Бу ҳам Америка очишнинг ўзбекча модели.
Кўчирмачилик, ўғирлик одат бўлиб қолди. Шеъру мақолалар ўғирланмоқда.

Бир кекса олим ёшим ўтиб қолди, билганим ўзим билан кетмасин деб бир савоб иш этган экан, номини тилга олиб кўчирмайсанми, тирик Сахаров?!

Тағин бир даҳоча "Америка очган". Кимнингдир тинчлик ҳақидаги бир жумла сўзини каттакон мақола қилиб, фалон тинчлик деб номлабди. Тағин фикр ўзимники дегандай бир шеърини ҳам мақолага киритиб бу шеърни эрамиздан - милоддан минг йил бурун ёзганман дебди.

Худо бермаса, ўзи оқиб келмаса ёзма, кўчирма! Минг йилдан буён ёзяпсизлар, ҳеч кимсизлар, ҳеч ким бўлмай ўтасизлар.

Ё тавба!

Алберт Эйнштейн айтганидек: Ё мен жинни, ё ҳамма жинни.

Ўзбек ўлдирмайди золим подшони,
Шоҳни Ҳақ деб сажда этадиган халқ.
Сабр косасида ошаб балони
Подшо ўлимини кутадиган халқ.

Тоқат тавоғидан кўтармайди бош
Чайнамай дард ғамни ютадиган халқ.
Тиғ ютар, ўқ ютар, ютар алам - тош,
Подшо ўлимини кутадиган халқ.

Ўзи ўлиб кетса, бор мерос - сабр,
Фарзандга қолдириб кетадиган халқ.
Ўғил қизи ўтса, невара тайёр,
Подшо ўлимини кутадиган халқ.

Шундоқ бўлиб келган, шундоқ бўлади
Бардоши бошига етадиган халқ.
Подшо ўлимини кутиб ўлади,
Подшо ўлимини кутадиган халқ.

13 июн 2015 йил

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону