07 June 2015
13:46 -
Туркияда парламент сайловлари бошланди, ҳозирча тинчлик
Маҳаллий вақт билан соат 8:00 да (Тошкент вақти билан соат 10:00 да) Туркияда парламент сайловлари бошланди. Сайлов участкалари соат 17:00 да бекилади. Рўйхатга олинган сайловчиларнинг сони 53 миллион 765 минг.Сайловларда 20 та партия қатнашмоқда. Авваллари ҳам билдирганимиздек, эксперларга кўра, 3 партия – ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси, мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллиётчи Ҳаракат Партияси 10 фоизлик тўсиқдан ўтиб парламентга киради, курдларга оид Халқларнинг Демократик Партияси 10 фоизлик тўсиқдан ўтиш-ўтмаслиги маълум эмас. Бошқа партиялар 10 фоизлик тўсиқдан ўтолмаслиги шубҳасиз.
Сайловларда 165 нафар мустақил номзод ҳам қатнашмоқда. Бу сайловлар партиялараро қарама-қаршилик мисли кўрилмаган даражада юксак бўлган шароитда ўтмоқда ва Туркиянинг келажаги нуқтаи назардан жуда ҳам муҳимдир.
Расмда – Бош вазир Аҳмат Довудўғли ҳижобли хотини билан бирга сайловда овоз бермоқда.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения
