
Давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлиб турган Президент Ислом Карим корейс томони билан авдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати қарийб 7,7 миллиард АҚШ долларига тенг 60 та ҳужжат имзолади. Ислом Каримов ва Пак Кин Хе «Чонг Ва Де» («Мовий сарой») қароргоҳида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболли устувор йўналишлари, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашди.
“Ислом Каримов ва Пак Кин Хе ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболли устувор йўналишлари, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашди” деб ёзади корейс матбуоти. Матбуот хабарномасига кўра, Ислом Карим ва Пак Кин Хе томонидан ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига муносиб баҳо берилган ва истиқболдаги устувор йўналишлари белгиловчи Қўшма декларация имзоланган.
Қизиқ, бу ҳужжатлар имзолангандан кейин Ўзбекистоннинг иқтисодида бирон нарса ўзгарадими? Қозоғистондан 8 баравар орқадамиз, энди бироз яқиншамизми? Минг афсуски, йўқ, дейди мухбиримиз. Мавжуд режим ўзгармагунча қашшоқликдан чиқолмаймиз. Ҳозирча карислар ўзини ҳимоя ҳам қилолмайдиган ва шундоғам қашшоқ бўлган бу мамлакатни талаш билан овора бўладилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения