22 May 2015
10:28 -
Жаслиқда сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг муддатига қўшиб берилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жаслиқдаги 71-сонли колониясида жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани суди томонидан 5 йилу 26 кунга узайтирилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси тартибини бузиш) билан айбланган, яъни ҳуқуқ ҳимоячиси Жаслиқ лагери тартибларига бўйсунмаган.
Аъзам Фармонов 2006 йилнинг апрелида ҳибсга олиниб, товламчилик эпизоди билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шу йилнинг апрелида унга белгиланган жазо муддати битган, аммо бошқа модда билан жазо муддати узайтирилди ва Жаслиққа қайтарилди.