11 May 2015
18:32 - Халқаро Валюта Жамғармаси вакиллари статистикачиларимиз билан учрашди
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарга кўра, Р.Алмарзоки бошчилигидаги Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) миссияси Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси вакиллари билан учрашибди. Хабарга кўра, учрашув жараёнида статистикачиларимиз ХВЖ миссиясига мамлакатнинг охирги йиллардаги иқтисодий ривожланиши кўрсаткичлари, иқтисодиёт ва унинг тармоқлари ўсишини белгилаб берган асосий омиллар ҳақида маълумот беришган. Табиийки, мамлакатда ЯИМнинг ўсиш ҳажми, турли соҳадаги ютуқлар ва ҳоказо.

ХВЖ миссияси вакиллари ҳам мулозаматга доирасида, Давлат Статистика Қўмитаси томонидан миллий ҳисоблар ва нархлар статистикасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва охирги йиллардаги эришилган ютуқларни олқишлабди. Аммо, олқишлашга лойиқ бир нарса борлигини тан олиш керак, дейди мухбиримиз. Маълумки, Давлат Статистика Қўмитаси бу йил тарихда биринчи марта Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 59 млрд доллар эканлигини эълон қилди. Бироқ, бу масалада ХВЖчилар Ўзбекистон ҳукуматини ЯИМ ҳажмини очиқлашга мажбур қилган “Бирлик” ва “Ҳаракат”ни олқишлашлари керак.

Бошқа тарафдан, ХВЖ миссияси статистикачиларимиз берган рақамларга шунчаки ишониб кетаверишмаса керак. Ҳар ҳолда, улар бошқа манбалар, таҳлилчилар фикрига қулоқ солишар, маълумотларни қиёслаш йўли билан ўрганишар. Ҳозир ҳеч шубҳа йўқки, ХВЖ каби ташкилотлар ҳам “Ҳаракат”нинг хабарларини кузатиб боришади.

Шу боисдан, статистикачиларимиз ХВЖчиларни “бопладик” деб хурсанд бўлишмаса ҳам бўлади. “Бирлик” ва “Ҳаракат” билан ҳисоблашиш вақти келди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону