28 April 2015
00:50 -
Ўзбекча-қозоқча масхарабозлик: Ислом Карим Нурсултон Назарбойни ғалаба билан табриклади, Нурсултон Назарбой эса Ғарбдан кечирим сўради
Яқинда масхарабозлик билан президентлик муддатини 5 йилга узайтириб олган Ислом Карим қозоқ ҳамкасбини айнан шундай қилгани билан табриклади. Унинг табрикномасида Нурсултон Назарбойнинг “ишончли ғалабаси” оқишланади ва икки давлатнинг кўп асрлик (???) анъаналарга асосланган ҳамкорлиги давом этишига ишонч билдирилади.Бечора Нурсултон Назарбой эса, масхарабозликни яна ҳам олдинга суриб, ўзига 97,7 фоиз овоз берилгани учун демократик давлатлар олдида уялаётганини айтишгача борибди. У кечаги матбуот конференциясида айнан шундай деган: “Ҳозиргина турли мамлакатлардан келган сайлов кузатувчилари, конгрессмен ҳамда депутатлар билан кўришдим ва супердемократик давлатларда қабул қилиб бўлинмайдиган рақамлар учун, яъни сайловда 95% сайловчи қатнашгани ва 97% дан кўп овоз менга берилгани учун кечирим сўрадим. Лекин, нима ҳам қилолардим. Агар мен аралашсам, нодемократ бўлардимку”.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения
