25 March 2015
22:26 -
Жиззахда муҳташам тўйхона ёнди

24 март куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани марказидаги “Мафтуна” ҳамда унга туташ “Версаль” тўйхонаси ёниб кул бўлди. Бу хусусда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари хабар тарқатди.
Гувоҳларга кўра¸ кучли ёнғин пайтида тўйхона ходимларининг бир нечтаси жароҳат олган.
Ёнғиннинг қўлбола иситиш мосламасидан келиб чиққани айтилмоқда. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Мазкур ҳодиса юзсидан прокуратура органи терговолди суриштирувлар олиб бормоқда.