10 March 2015
18:22 - Ўзбекларга яхши хабар: Қозоғистонда 7 хил автомобиль ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг ҳамма қисмлари маҳаллий маҳсулот
Қозоқ ахборот воситалари бугун Оқтоғ (Актау) шаҳрида 7 енгил автомбиль иштирокида автоюриш қилингани ҳақида хабар тарқатдилар. Автоюришнинг шиори – “Қозоғистонда қилинган”.

Хабарларда айтилишича, бу 7 турли енгил автомобилларнинг ҳамма қисмлари Қозоғистоннинг ўзида тайёрланган ва ўша қисмлардан тайёр автомобиль йиғилган. Яъни, автомобиллар тамомийла қозоқларнинг ўз маҳсулоти. Бу автомобилларнинг нархи чет элда сотиб олинаётганлардан анча арзон экан.

Табиий, тахмин қилиш қийин эмаски, дейди мухбиримиз, автомобилларнинг ҳамма қисмлари чет эллик автогигантларнинг технологияси асосида яратилган. Лекин, барибир, бу хабар ҳам Қозоғистон ривожланишда биздан жуда олдинда эканлигини кўрсатади.

Балки, бундан хурсанд бўлиш керакдир. Ҳозир Ўзбекистондек давлат чет элда мардикорчилик қилаётган ўзбек мардикорларининг пули билан оёқда турибди. Қозоғистон тезлик билан ривожланиб бораверса, ўзбеклар иш қидириб Россига бориб юрмайдилар ва Қозоғистонда мардикорчилик қиладилар. Кечагина отдан тушган қозоқлар устимиздан кулишса, кулишаверсин. Муҳим бўлгани, ейдиган нонимиз ҳар доим бўлади. Бизга бошқа нима керак?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону