(ҳазил)
Босди ўрис Қримни,
Ғаним тийилсин дея.
Ғарб билан Америка
Берар ҳар кун санксия.
Бир замонлар подшолар,
Одамлар бўлган ахмоқ.
Тўп отганга тўп отиб
Зафар излашган узоқ.
Бугун душман тўп эмас
Отар бетин ракета.
Қарши зарба - санксия,
Берар Ғарб, Америка.
Мен ҳам бугун оқилман,
Жанжалга тоқатим ёқ.
Ит мушукка ташланса
Санксия деб урдим дўқ.
Неваралар жанжалкаш,
Пешалари тўполон.
Бас, дейман, йўқса Сизга
Санксия берар жаҳон.
Парво қилмас бир этак
Бола-бақра, шумтака.
Бергин яна санксия
Ғарб билан Америка.
10. 02. 2015
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения
