Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Cайлов Комиссиясига ўзининг кечаги қурултойи қарорларини тақдим этди. Партия ўз етакчиси Ҳотамжон Кетмоновнинг номзодини қўллаб-қувватлаган 1 миллон 40 минг нафар сайловчининг имзо ва шахсий маълумотлари, қурултойнинг Кетмоновни номзодликка тайинлаш ҳақидаги қарорини сайлов комиссиясига топширди. МСК матбуот хизматига кўра, комиссия 7 кун ичида имзолар ҳақиқйлиги ва бошқа ҳужжатларнинг қонунга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Шундай қилиб, 3 партия - уч номзод ўз ҳужжатларини комиссияга топширди. Эртага “Адолат” партиясининг қурултойи ўтади. Пайшанба куни у ҳам ҳужжатларини комиссияга топшириши кутилмоқда.
Кўринишидан сайловда 4 номзод иштирок этади. Бу Ислом Каримнинг сўнгги қарори, номзодларни қўллаб-қувватловчи миллионлик имзолар қай тариқа тўплангани ёки тўплай олинмагани энди ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Хуллас, аввалги тўртталик расмга қайтдик.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения
