31 January 2015
01:11 -
Ўзбекистон “Дунёда Озодлик -2015” рўйхатининнг “ёмонларнинг ёмони” қисмида
АҚШдаги дунёча машҳур Фридом Хаус (Freedom House – Озодлик Уйи) ташкилоти ҳар йили январь ойида “Дунёда Озодлик” рўйхатини эълон қилади. Шу кунларда 2014 йил натижалари бўйича “Дунёда озодлик - 2015” рўйхати эълон қилинди.Бу каби рўйхатлар биз учун янгилик эмас. Уларнинг ҳаммасида Ўзбекистонга охирги ўринлардан бири берилади.
Рўйхатда мамлакатлар 4 га бўлинган – озод мамлакатлар, қисман озод мамлакатлар, озод бўлмаган мамлакатлар ва ёмонларнинг ёмони бўлган мамлакатлар
Биринчи рўйхатнинг бошида дунёнинг энг озод ўлкалари турибди - США, Канада, Австралия ва бошқалар. Бу рўйхатда Ҳиндистон, Мўғилистон ва Тунис ҳам бор.
Иккинчи рўхатда биз учун қизиқ бўлган қисман озод мамлакатлар қуйидагилар – Туркия, Гуржистон, Украина, Покистон, Морокко, Қирғизистон, Қувайт, Кения, Мексика, Боливия ва бошқалар.
Учинчи, яъни озод бўлмаганлар рўйхатда, хусусан, қуйидагилар ер олган – Россия, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Яман, Миср ва бошқалар.
Мана ёмонларнинг ёмони бўлган мамлакатлардан иборат 4-чи рўйхатдагиларнинг ҳаммаси:
Хитой
Лаос
Шимолий Корея
Белорусия
Ўзбекистон
Туркменистон
Сурия
Саудия Арабистони
Судан
Жанубий Судан
Чад
Марказий Африка Жумҳурияти
Сомалия
Эритрея
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения
