Ўзбекистон тарихидаги илк демократик ташкилот бўлган “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчи ва етакчиларидан бири¸ машҳур зиëлилар сулоласи намояндаси Бекжон Тошмуҳаммад 27 январь куни 80 ëшга кирди, деб хабар берди "Озодлик" радиоси. Ўзбекистонда нафақат биофизика фанига асос солган етук олим¸ балки халқ ва миллат равнақи учун курашган сиëсий арбоб сифатида танилган Бекжон Тошмуҳаммад ўзбек халқи тарихида ëрқин из қолдирган машҳур ойдинлар сулоласининг машҳур намояндаси.
Машҳур ўзбек ёзувчиси Ойбекнинг иккинчи ўғли бўлган Бекжон Тошмуҳаммаднинг бобоси Саидносир Миржалилов Туркистонда илк жадид мактаби очган тараққийпарвар бойлардан бири бўлган. Ўз сармоясининг каттагина қисмини Туркистон мустақиллиги ва тараққиëти учун сарфлаган Миржалилов 1937 йилда Сталин қатағони даврида Чўлпон¸ Фитрат ва Қодирий каби машҳур миллатпарварлар қатори отиб ўлдирилган.
Ҳали расман “Бирлик” раисдошларидан бири бўлган Бекжон Тошмуҳаммад 1992 йилнинг бошларида Ислом Карим тарафидан Олий Аттестация Комиссияси раиси этиб тайинлангандан кейин, минг афсуски, “Бирлик” билан алоқада бўлмади ҳисоб. Шу сабабли “Ҳаракат” мухбирлари Бекжон Тошмуҳаммад 80 ёшга тўлганини бошқа манбалардан ўргандилар.
Улуғ инсонни 80 йиллик юбилейи билан табриклаймиз ва бундан ҳам узоқ умр тилаймиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения