21 January 2015
16:24 -
Россиядаги шовотлик мардикор суриядаги исломий жангариларга қўшилмоқчимиди? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №2, 20.01.2015)
Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари иддаосига кўра, вилоятнинг Шовот тумани Қиёт қишлоғи Идали Қалъа маҳалласида яшовчи 29 яшар Воҳид Ваисов 2013-14 йилларда Россиянинг Воронеж шаҳрига мардикорлик қилиш, шу орқали пул ишлаб, оила боқиш учун борган. Ҳамюрти, 28 яшар боғотлик Расул Жуманиёзов билан биргаликда терговда шахси аниқланмаган “Абдулвосит” исмли тожикистонликдан исломий жиҳод амалларини ўрганиб, “Жиҳодчилар” диний радикал оқими ғояларини ҳимоя қилиш Суриядаги жангари гуруҳларга кетишга тайёрланган.
Бироқ фикри-шуури жангари ғоялар, Ўзбекистондаги тузумни ағдариш бўлган бу йигит янги паспорт олиш учун (!) Ўзбекистонга келди. Аввалига Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мардикорга бундай жиддий айбловлар қўйишга шошиб қолди, чунки далил, исбот йўқ эди. Шу боисдан мардикорни Урганч шаҳар судига “безорилик қилгани” учун олиб боришди ва марҳаматли судья 15 суткани дариғ тутмади. Аммо бу қисқа муддатда мардикордан террорчи ясаш осонми, муддат чўзилди. Бу орада мардикорга тегишли экани айтилаётган vaisov472@gmail.com электрон почтасидан “Ўзбекистон Аллоҳнинг азобида”, “Шайх Абдуллах Бухарий” ва “Шайх Абдуллах Бухарий Сирия –помощ мухаджирам часть 2” номли видео файллар суғуриб олинди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти бўлими мутахассислари Интернетда кенг тарқалган бу видеофайлларни кўриб, қўрқиб кетди. Унинг Суриядаги жангариларга мансуб экани ҳақида фатво берди ва мардикор йигит жавобгарликка тортилди. Ҳозир уни узоқ йиллик қамоқ ва унинг атрофида юрган, у билан кўришган ҳамюртлар, мардикорларни сўроқ ва таъқиблар кутмоқда. Ўз навбатида, Хоразм вилояти ИИБнинг жиноят қидирув бўлими ходимлари, прокуратура ва судни юксак эътироф, унвону нишонлар. Агар шундай бўлмаса, мана “Эзгулик” кафил.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” фаолларига кўра, Президент девонининг қабуллар уйида кимдир йигитнинг ота-онасига: “Бу масала сиёсий масала, адвокатлар олмайди, ҳукумат қулоқ солмайди, буни фақат “Эзгулик” ҳал қилади” дебди. Аммо жамиятимиз фаоллари роса икки кун муҳокама қилиб, масаланинг моҳиятига ета олмади: ахир, киши ўз юртидан улоқиб кетадиган, ғоялар ортидан ўз оиласи, юртидан воз кечадиган даражада иродали бўлса, амбицияси шу қадар кучли бўлса, Россияда мардикорчилик қилармиди? Ироқ, Сурия тугул ўриснинг мелисасига жавоб қайтара олмайдиган бу йигитлар қандай қилиб қўлига қурол тутаркин?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ана шу каби оддий мантиқлар доирасида иш материалларини қайта ўрганишга, хоразмлик шоввозлар ишини адолат нуқтаи назаридан ҳеч бўлмаганда бошқа вилоятга ўтказишга чақирамиз. Зеро, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари зулмидан фуқароларимиз ҳақиқатан ҳам “жиҳод” ҳақида ўйлаб қолмасин!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения