13 January 2015
01:49 -
“Нормандия тўртлиги”нинг Остонада бўладиган саммити бир неча ҳафтага қолдирилди

Ҳамма ҳаракатларга қарамасдан, саммит олдидан ташқи ишлар вазирлар ёки бошқа даражадаги расмийларнинг йиғилишларида керакли прогресс бўлмаган, ҳали ҳам тарафлар умумий позицияга келишмаган.
11 январда Парижда ўтказилган бирлик-бирдамлик намойиши доирасида Франция, Германия ва Украина раҳбарлари учрашиб олдилар, кеча Берлинда “Нормандия тўртлиги”нинг ташқи иишлар вазири ҳам йўғилиш ўтказишди. Демак, ҳали ҳам умумий позиция топилмади.
Шундай экан, “Нормандия тўртлиги”нинг Остонадаги йиғилиши умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунинг устига, Нурсултон Назарбойнинг ўзи ҳам бу ўйинга ўз ташаббуси билан кириб қолганидан пушаймонга ўхшайди. Йиғилиш эса, вақти келганда, Европада ўтказилса керак.