23:15 - Журналист, адвокат, ҳуқуқ ҳимоячиси - товламачими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №14, 04.04.2009 йил)
22:00 - Андерс Фог Расмуссен НАТОнинг Бош котиби этиб тайинланди< - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:15 - Журналист, адвокат, ҳуқуқ ҳимоячиси - товламачими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №14, 04.04.2009 йил)
22:00 - Андерс Фог Расмуссен НАТОнинг Бош котиби этиб тайинланди< - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

04 April 2009
03:00 - 23:15 - Журналист, адвокат, ҳуқуқ ҳимоячиси - товламачими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №14, 04.04.2009 йил)
22:00 - Андерс Фог Расмуссен НАТОнинг Бош котиби этиб тайинланди<

23:15 - Журналист, адвокат, ҳуқуқ ҳимоячиси - товламачими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №14, 04.04.2009 йил)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига келган хабарга кўра, Фарғона вилоятидаги таниқли “Ферузбек МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқов ҳибсга олинди. Унга нисбатан ҳозирда Ўзбекистон Респуликаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов ҳаракатлари бормоқда. Ишнинг қай тариқа ривож топиши, тергов-у суднинг қандай тўхтамга келишидан қаътий назар фарғоналиклар Абдувалини тап тортмайдиган, жасур ҳимоячи эди, дейишмоқда. Унинг товламачи, фирибгар эканига биров ишонмайди. Зўровон ҳоким-у ҳукамолар, миршаб-у прокурорларнинг навбатдаги иши-да, деб қўя қолишади.

Албатта, адвокатларнинг мазкур жиноят турида айбланиши биринчиси ҳам, сўнггиси ҳам эмас. Андижонда бу модда билан айбланган уч адвокатнинг суди маҳкамаси охирлаб қолди. Қашқадарё, Жиззах, Тошкентда шу тахлит ҳаракатлар бормоқда. Бир сўз билан айтганда, бир неча ўнлаб адвокат дўстларимиз шу айблов билан суднинг қора курсисида ўтирган. Айни ҳолатга ҳамоҳанг равишда матбуот вакиллари бўлган журналистларнинг 30 кишидан иборат каттагина гуруҳи турли йилларда шу модда билан қамалиб чиқди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган ҳамкасбларимизнинг ҳам шундан кам бўлмаган қисми товламачи, фирибгарга айланган. Воқеалар ривожидан фуқаролик жамиятининг бу қисми вакиллари бу жиноятни ҳали кўп марта “содир этадигандек”.

Нега фуқаролик жамиятининг ўзига хос локомотиви бўлган журналистлар, адвокатлар, ҳуқуқ ҳимоячилар ёппасига “товламачи”, “фирибгар”га айланишмоқда?.. Мамлакат ҳукумати фуқаролик жамиятига кенг имкониятлар яратаётганини иддао қилаётган, гўё ҳали тарихда бўлмаган тараққиёт поғонасига кўтарилган палламизда жамиятнинг илғор қисми бўлиши керак бўлган касб эгалари бундай тубанликка боришмоқда?.. Ахир, вазият шу тахлит ривожланса, яқин келажакдаги ҳамкасбларимиз аҳволимизни тасаввур этиш қийин эмас!

Бироқ ўзига хос ижтимоий парадоксга эътибор берингки, жамоатчилик бу тахлит “товламачи”ларни яхшилик билан эслайди. Бунга оммавий ахборот воситалари, одамлар орасидаги ўзаро гап-сўзлар яққол мисол. Статистик таҳлил ҳамда шу айблов билан юзи қора бўлган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналист ва адвокатларнинг ишини тадқиқ қилиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, айбланганларнинг аксар қисми давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва коррупцион доираларнинг манфаатларига тўқнаш келишган. Шу боис айни кунда жиноий қонунчиликдаги бу модда шаккок, қайсарларнинг ақлини киритиб қўйишга қаратилган навбатчи моддага айланиб улгурмадимикан?.. Бизнингча, бугун ижтимоий аҳамият касб этаётган фуқароларик жамияти вакилларидан иборат каттагина “товламачи”лар армияси ишига шу даричадан қараш тўғрироқ бўларди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон адвокатлар палатаси ва қатор ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган жамиятлар раҳбарияти эътиборини айни масалага қаратади. Адвокат, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган дўстларимизни тобора газак олиб бораётган бу ҳолат юзасидан ўзаро ҳамжиҳатлик, масала моҳиятини тадқиқ этишга чақиради.

22:00 - Андерс Фог Расмуссен НАТОнинг Бош котиби этиб тайинланди

Reuters агентлиги бугун НАТОнинг саммитида Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссенни Шимолий Атлантика альянсининг Бош котиби этиб тайинлашга келишилганини билдирди. Олдин хабар берганимиздек, Альянснинг қолган 27 аъзосидан фарқли ўлароқ, Туркия томони бу номзоднинг ўтишига қаттиқ қаршилик кўрсатганди.

Туркияни бу номзодга кўндириш учун Барак Обама катта куч сарфлаган, НАТО раҳбарининг ўринбосарларидан бир турк бўлиши ва турк ҳарбийларидан бирига НАТО қўшинлари қўмондонлигида жой берилиши ҳақида ваъдалар бўлган.

Турк матбуотининг Бош вазир Ражаб Эрдўғонга асосланиб билдиришича, маркази Данияда бўлган ва Туркияга қарши фаолият олиб борадиган курдларнинг RojTV телеканали ҳам ёпилса керак.

Эслатиб ўтиш лозим, Андерс Фог Расмуссен бошқаруви даврида Данияда антиислом кайфияти анча кучайган, унинг ўзи Муҳаммад пайғамбарни карикатура қилувчи суратларнинг чоп этилишини қоралашдан бош тортган. Ислом давлатлари ҳам Туркиядан бу номзодга қаршилик кўрсатишни сўрашгани ҳақида хабарлар бўлганди.

15:30 - Ислом ислоҳотларга муҳтож, аммо буни тан оладиган мардлар кам

Шу йил 2 апрелда сайтимизда берилган “G20 саммити ва фоизли қарзнинг эмас, фоизсиз қарзнинг ҳаромлиги ҳақида” номли хабарда кўтарилган мавзу бўйича бир ўқувчимиздан хат олдик. Тоҳир исмли ўқувчи кўп қиррали мавзунинг биттасинигина тилга олган ва жуда ибтидоий мулоҳазалар қилган. Одатда бундай хатларга жавоб ҳам бериб ўтирмасдик. Лекин бу хатга жавоб бериш баҳонасида ўша мазуга яна бир марта қайтишни фойдали деб билиб, шу лавҳани ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

Ўқувчимизнинг лотин харфлари билан ёзилган хатини кирилга ўтказганимизда, у қуйидаги ҳолга келди.

Aссaлoму aлaйкум тaҳририят хoдим(лaр)и,

Aввaлo тeзкoр хaбaрлaрингиз учун тaшaккур. 2-Aпрeл куни бeрилгaн юқoридaги мaвзугa эътирoзимни билдириб ўтмoқчимaн. Ислoмдa қaрз бeргaн oдaм ҳeч қaчoн зaрaр қилмaйди. Мaсaлaн мeн Сизгa 2000 минг сўм қaрз бeрсaм вa имкoнингиз бўлгaндa қaйтaрaрсиз дeдим. Сиз мeнгa 10 йилдaн кeйин бeрдингиз вa бу пaйтдa 2000 сўм пулгa бир сиқим пистa сoтиб oлиш мумкин. Ислoм дини ҳaр бир муaммoгa ечим бeргaн вa жумлaдaн мaнa шу мaсaлaгa. Ислoм ҳaдислaригa aсoслaниб мeн Сиздaн инфляциянинг тaъсирини ҳaм oлишгa ҳaққим бoр вa бу ҳaлoл. Яъни фaқaт вa фaқaт тиллaнинг нaрхигa aсoслaниб Сиздaн ҳaққимни тaлaб қилишим мумкин. Мисoл учун пaйтдa 2000 сўмгa 50 грaмм тиллa бeргaн бўлсa, мeнгa пулни қaйтaрaётгaнингиздa 50 грaмм тиллaнинг қиймaтини тaлaб қилишимгa ҳaққим бoр. Бaъзaн ўзбeклaр гўштгa, буғдoйгa чaқишaди бу ҳoлaтдa вa бу ҳaтo. Ислoм бундaй вaзиятдa фaқaт тиллaгa чaқишгa руxсaт бeрaди. Сиз(лaр) aйтaётгaн ислoҳoт Ислoм учун кeрaк эмaс. Бизлaрнинг ўзимиз ислoҳoтгa муҳтoжмиз.

Янa ўшa мaқoлaдa ёзилиптики, зaмoнaвий бaнкчилик мурaккaб вa кaттa мeҳнaт тaлaб қилaди, уни рибoгa бoғлaш ҳaтo дeйилипти. Винo, aрoқ ишлaб чиқaриш вa ўзигa ярaшa мурaккaб иш вa oғир мaҳнaт тaлaб қилaди. Хaбaр ёзишдaн aввaл, aйниқсa Ислoм ҳaқидa, бу сoҳaдaн хaбaрдoр инсoнлaрдaн ҳaм фикр oлинсa яxши бўлaрди.

Тaнқидимни тўғри қaбул қилaсиз дeгaн умиддaмaн.

Ҳурмaт билaн,

Тoҳир.

Хат муаллифи айтганидек, Исломда қарз учун олинган фоизнинг инфляцияни қопловчи қисми ҳалол деб тан олинган бўлса, дарвоқе, бунга шубҳамиз бор, бундан фақат хурсанд бўлиш керак. Лекин фоизнинг қолган қисми ҳаром бўлса, демак, бутун фоиз ҳаром бўлади. Ҳамма банклар шу принципда ишлагани учун, банклардан қарз олиш ҳаром бўлаверади. Мусулмонлар шу сабадан банклар системасини, унинг асоси бўлмиш қарз бериш системасини яратмадилар. Замонавий банкчилик (қарз бериш системаси ҳам дохил) иқтисоднинг мотори бўлгани учун, банкларни ривожлантирмаган Ислом дунёси умумий ривожланишда ҳаммадан орқада қолиб кетди.

Биз демоқчимизки, қарз учун олинадиган фоизнинг қолган қисми ҳам ҳалолдир. Чунки замонавий банк - бир одам бир неча кишига қарз бериб ва оёғини узатиб ўтириб, фоиз келишини кутадиган жой эмас. Замонавий банк - моҳияти билан - фойдага ишлайдиган ҳеч бир корхонадан фарқи йўқ.

Яъни, банкнинг оладиган фойдаси Қуръонда айтилган “рибоъ” эмас. Ҳозирги Ислом уламоларининг шу оддий ҳақиқатни айтишга журъати етмаяпти. Уларни тушуниш мумкин. Ахир, бор-йўғи 3-4 юз аввал “ер қуёш атрофида ва ўз ўқи атрофида айланади” деб ҳақиқатни гапирган одамларни насронийлар тириклайин оловда ёқишган-ку! Бизда оловда ёқиш одати йўқ, аммо дарҳол кофирга чиқариб юборишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунинг учун биз инқилобий ислоҳотлар ҳақида гапирмоқдамиз. Кимдир инқилоб қилиши зарур. Биз бошлаб бердик деса ҳам бўлади.

Мана инқилобдан қочаётган уламоларнинг аҳволини кўрсатувчи иккита мисол.

“Мусулмон Ўзбекистон” сайтида Шайх Холид Ал-Мушайқиҳнинг қуйидаги сўзлари келтирилади: “Рибо билан шуғулланадиган банклардан ҳисоб рақами очиш ҳаромдир. Демак, мусулмон киши ўзининг молини рибо билан шуғулланмайдиган банкларда сақлаши лозим. Рибо билан шуғулланмайдиган банкларни топишга имкон қадар ҳаракат қилиш керак. Агар рибодан холи бўлган биронта банк тополмаса ва бу каби банклар билан алоқа қилишга жуда ҳам мажбур бўлиб қолса, бундай ҳолда зарурат нуқтаи назаридан ана шу банк билан алоқа қилишга зарур ишларидагина рухсат берилади. Валлоҳу аълам.”

ББСнинг сайтида эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қуйидаги сўзлари бор: "Албатта, "рибоъ" - Қуръони Каримда қораланган, харомлиги тўғрисида бутун Ислом уммати иттифоқ қилган нарса. "Рибо" ўз эгасига эвазсиз фойда келтирувчи қарз эканлигини ҳамма яхши билади. Мана шу қоидага солиб кўриш керак, ана шу қоидадан "рибоъ"лиги аниқ бўлиб турган нарсага қўл урмаслик керак, қоида бўйича "рибоъ" эмаслиги тушуниб етилган нарсани қилиш керак. Буни "фалон банк", "фистон муассаса" деб алоҳида-алоҳида айтишни уламолар учун иложи йўқ. Уламолар фақат қоидани айтиб берадилар, кишилар ўзлари муомала қилмоқчи бўлган шахс ёки тарафлар билан муомала жараёнида "рибоъ" бўлса, ундан четланишлари, "рибоъ"сиз бўлса, ундан фойдаланишлари мумкин бўлади."

Ўзимизнинг шайҳимиз масаланинг моҳиятига киришдан қочаётгани кўриниб турибди. У киши “ҳамма нарсани ҳар бир одамнинг ўзи ҳал қилсин” демоқчи. Шайх Холид Ал-Мушайқиҳ эса, бироз мардлик қилиб, “мажбур бўлган ҳолларда ҳаром банк билан ҳам алоқа қилаверишга” рухсат бермоқда. Қуръоннинг ҳозиргача қилинган тафсирлари замонавий банкларнинг олаётган фойдасини рибоъ эмас деб баҳолаш учун етарсиз бўлгани учун, юқорида исмлари келтирилган икки шайх тўғри жавобдан қочмоқдалар. Аслида, сўралса, бугун ҳамма Ислом уламолари шу каби жавоблар беришларини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади.

Агар банкчилик ўта хусусий бир масала бўлса эди, банкларнинг жамиятга, унинг ривожланишига таъсири кам бўлса эди, бу мавзуга ортиқча эътибор бермаса ҳам бўларди. Аммо, банкчилик, замонавий иқтисоднинг мотори. Бу масалада аниқ фатво бўлмас экан, иқтисоднинг мотори, яъни, банкчилик иши Ислом дунёсида ҳеч қачон тўла ривожланмайди.

Шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирги “исломий” деб айтилаётган банклар сўз ўйинлари билан фоиз олишни, яъни Қуръоннинг мавжуд тафсирига кўра рибоъ деб баҳоласа бўладиган фаолиятларини бекитиб келмоқдалар, тўғрироғи, иккиюзламачилик билан шуғулланмоқдалар. Жамиятдаги иккиюзламачилик, охир-оқибатда, маънавий инқирозга олиб келади.

Демак, битта йўл бор. Қуръоннинг рибоъга оид жойлари қайтдан тафсир этилиши ва замонавий банклар, ҳамма корхоналар каби, фойда олиш учун ишлайдиган ҳалол муассаса эканлиги тан олиниши керак. Банкчилар ва банкларнинг минглаб хизматчиларн ўз меҳнатлари ҳисобига фойда олишади. Уларнинг қарз эвазига фоиз олишдан топаётган фойдаси дунёнинг энг бой кишиси Бил Гейт олаётган фойдадан "ҳаромроқ" эмас. Ислом уламолари буларни тушунмасдан банкчиликни рибоъга боғлашган. Шуларни тан олишнинг ўзини ислоҳот дейдилар.

Исломда бўладиган ислоҳотларнинг мақсади – Ислом дунёсинининг кескин ривожланишига йўл очиш эканлигини ҳам унутмаслик керак.

12:20 - АҚШнинг юклари Афғонистонга Ўзбекистон орқали ташилади

Reuters агентлигининг Пентагон расмий вакили Брайн Вильямсга асосланиб хабар беришича, АҚШ ва Ўзбекистоннинг мудофаа вазирликлари АҚШнинг ноҳарбий юкларини Ўзбекистон орқали Афғонистонга ташиш масаласида шартнома имзолашган.

Пентагоннинг вакили Бишкедаги Манас аэробазасидан фойланиш масаласида эшиклар тўла ёпилган эмас, деган маънода ҳам гапирган.

12:00 - Туркия НАТОнинг янги Бош котибини тайинлашни тўхтатиб қўйди

Reuters агентлигининг бидиришича, кеча бошланган НАТОнинг саммитида, кутилганидек, Альянснинг янги Бош котибини тайинлаш масаласида Туркиянинг эътирози ҳамма нарсани қориштириб юборган. Бу лавозимга асосий номзод бўлган Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссенга Туркия ва умуман мусулмонлар нима учун қарши бўлаётганларининг сабаларини 29 мартдаги хабаримизда ёритгандик.

Кеча Туркия Бош вазири Ражаю Эрдоған расман бу номзодга қарши эканлигини билдирган. АҚШ президенти Обама эса, аввалги чиқишларида Андерс Фог Расмуссенни қўллашини билдирганди.

Агарда, бугун НАТОнинг бошқа лидерлари Туркияни бу масалада оёқ тираб туришдан воз кечтиришолмаса, Альянсда кризис бўлиши мумкин. Туркия бунга бормаса керак.

Расмда: НАТО саммитида Бош вазир Эрдўғон билан бирга иштирок этаётган Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ва АҚШ президенти Барак Обама.

10:30 - Толибон шариат бўйича ёш қизни жазолади

Кечадан бери дунё Покистоннинг Сват вилоятида ҳокимлик қилаётган Толибоннинг жирканч бир ишини муҳокама қилмоқда. Тарқатилган қисқа бир видеотасмадан кўринишича, бир ёш қиз гўёки қандайдир эркак билан қандайдир алоқада бўлганлиги учун тамошабинларнинг олдида калтакланган. Қизни юзи билан ерга ётқизиб, бир киши бошидан, иккинчи одам оёғидан ушлаб турибди, учинчиси уни қамчин билан калтакламоқда.

Бу воқеа ҳам, “Ҳаракат” сайтида кўп марта таъкидлангандек, Ислом дунёси, тўғрироғи, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож эканлигини яна бир марта кўрсатмоқда.

Ўзбекистон исломий ҳаракати воситасида Толибон билан ҳамкорлик қилишгача борган “Эрк” демократик партиясининг 53-54-чилар фракцияси ва бу фракциядан қочганларни ўз артофтида тўплашга интилаётган "Бирдамлик" номли хунаслар ташкилоти ҳам бу каби воқеаларга мунoсабат билдирса ёмон бўлмасди.

Эркак хотинини талоқ қилаётганда неча киши гувоҳ бўлиши кераклиги ёки музикага Исломнинг муносабати ҳақида таҳлиллар қилишни яхши кўрадиган баъзи ўзбек “уламолари” ҳам бундай жаҳолат қаршисида жим туролмаслар ва бундай шармандачилик Қуръонни нотўғри тушунган одмлаар тарафидан қилинаётганини мусулмонларга билдирсалар керак деб умид қилиш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Рўзи Назар

    "Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...

    Добавить сведения