02 April 2009
03:00 -
23:15 - Оролни қутқаришга Қозоғистон раҳбарлик қилади
- Телерадиокомпанияга мафкура ишлари бўйича раҳбар тайинланди
22:40 - Ўзбекистон Қаҳрамони Муро
- Телерадиокомпанияга мафкура ишлари бўйича раҳбар тайинланди
22:40 - Ўзбекистон Қаҳрамони Муро
23:15 - Оролни қутқаришга Қозоғистон раҳбарлик қилади
“Казинформ” ахборот ширкати тарқатган маълумотга кўра, Халқаро Оролни Қутқариш Жамғармаси таъсисчиларининг Алматида ўтган йиғинида жамғарма ишчи кенгашининг 2009-2011 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури тасдиқланибди. Унга кўра, таъсисчилари бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизсистон ҳавзадаги эгологик муҳитни яхшилаш борасида бирмунча тадбирларни амалга оширади. Йиғинда сув, энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳам айрим масалалар кўрилган. Кейинги икки йилда Туркистоннинг тузалмас дарди бўлган Орол фожиасини бартараф этиш ишига қозоқлар раҳбарлик қилади, дейди мухбиримиз.
Телерадиокомпанияга мафкура ишлари бўйича раҳбар тайинланди
Аввалги хабарларимизда Президент Ислом Карим телерадиокомпаниянинг мафкура ишларини тарғиб қилиш ишидан қониқмагани, телерадиокомпания раисининг мафкура ишлари бўйича ўринбосари Ғолибшер Зиёевнинг ошиғич равишда ишдан олингани ҳақида маълумот бергандик. Бу лавозим хўжалик ишлари бўйича раис ўринбосари Фарҳод Рўзиевга топширилганини истеҳзо қилгандик.
Бироқ режим мафкурабошилари анойи эмаслиги маълум бўлди, бугун бу лавозимга Республика Маънавият маркази маъсул котиби Муҳаммаджон Қуронов тайинланди. Бу одам узоқ йиллар Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида дарс берган, дейди мухбиримиз. Фарҳод Рўзиев эса яна хўжалик ишларига бош бўладиган бўлибди.
22:40 - Ўзбекистон Қаҳрамони Муродулло Саидов вафот этди
Кеча узоқ хасталикдан сўнг қашқадарёлик Ўзбекистон Қаҳрамони Муродилло Саидов 74 ёшида оламдан ўтган. Унинг жанозасига келган вилоят ҳокими ва Ўзбекистон ҳукуматининг вакиллари коммунистик руҳдаги мотам сўзларини ёдлаб, марҳумнинг иззатини қилишган.
Бугун эса расмий матбуотда Миришкор тумани Жейнов хўжалигини узоқ йиллар бошқариб келган ва ҳатто Президент Ислом Каримнинг шахсан эътиборини қозонган бу раисга ҳукумат раҳбарларининг таъзияси чоп этилди. Муродилло Саидов тириклик чоғида ҳукуматнинг олмаган орден-у медаллари қолмаган. Лекин жейновликлар бу шахсни ўта қаттиққўл, сиёсат учун ҳеч нимадан қайтмайдиган Аҳмаджон Одилов сингари советча раислардан деб эсалашади.
22:00 - G20ниннг асосий қарори: буҳрондан чиқиш учун 1 триллион доллар
Reuters агентлигининг хабар беришича, бугун G20 лидерлари иқтисодий бўҳрондан чиқиш учун биргаликда 1 триллион доллар ажратишга қарор қилишган. Бунинг 750 миллиарди Халқаро Валюта Фондига берилади, 250 миллиарди дунё бўйича савдони рағбатлантиришга ишлатилади.
Бошқа хабарларга кўра, Лондондаги саммит осон ўтмаяпти. Ниҳоий декларациянинг матни устида қаттиқ тортишувлар бўлган. Ҳатто Франциянинг президенти Саркози саммитини тарк этаман деб таҳдид этган. Аммо, ниҳоят ҳамма масалаларда умумий келишувга эришилган.
G20 саммитининг қарори иш дунёсига ижобий таъсир этди. Осиё, Россия ва АҚШда фонд бозорларидаги индекслар, маслан Нью-Йорк биржасидаги Dow Jones индекси кескин ортди (3.3 фоиз). Табиий, бизнес активлигининг кутилаётган ортиши бир баррель нефть нархининг сал кам 4 долларга сакрашига ҳам сабаб бўлди.
20:15 - Қирғизистон Манасдан чет эл ҳарбийларини ҳайдашда амалий қадамлар бошлади
Маълумки, Қирғизистон парламенти бу хусусда шу йил 19 февралда қарор чиқарган. Аммо, қарор президент томонидан имзоланмагунча кучга кирмайди. Бугун президент Бақиев Манас базасидан фойдланиш бўйича 11 давлат билан тузилган шартномалар бекор қилиниши ҳақидаги қонунни имзолабди.
Қирғизистоннинг расмий “Кабар” агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, бу 11 мамлакат қуйидагилар: Янги Зеландия, Франция, Италия, Норвегия, Польша, Туркия, Австралия, Голландия, Испания, Жанубий Корея, Дания. Кўриниб турибдики, бу рўйхатда ҳаммани қизиқтирадиган асосий мамлакат АҚШ йўқ.
Бу тушунмовчилик бўйича на Қирғизистон на бошқа мамлакатларнинг расмийлари ёки хабар агентликлари бирон изоҳ бермадилар. Воқеаларнинг давомини кузатиб бориш зарур.
12:30 - G20 саммити ва фоизли қарз беришнинг эмас, фоизсиз қарз олишнинг ҳаромлиги ҳақида
Бугун Лондонда G20 саммити ўз ишини давом эттиради. Кечаги кун асосан икки тарафлама учрашувлар, турли расмий қабул маросимлари (қироличанинг резиденциясида ва ҳукумат қароргоҳидаги қабул маросимлари) билан ўтганини ҳисобга олинса, саммитнинг асосий мажлиси бугун бўлади дейиш мумкин. Ҳар қандай маъсулиятли йиғилишларда бўладигандек, бу сафар ҳам ҳамма қабул қилинадиган ҳужжатлар лойиҳаси аллақачон мақомига етказилган ва имзолашга тайёр.
Шу нарса ҳам маълумки, бу саммитда принципиал янги қарорлар олинмайди, Вашингтонда белгиланган стратегиялар доирасида ва ўтган вақт давомидаги тажрибалар асосида ҳар бир мамлакат ўз ишини давом эттираверади. АҚШ билан Европа давлатлари орасида бўҳрондан чиқиш йўлидаги фарқлар ҳам ўзгармайди. АҚШда асосан банкларга ёрдам бериш ва банклар воситасида иқтисодни кўтариш йўли танланган бўлса, Европада кучсиз мамлакатларга (асосан Шарқий Европа мамлакатларига) ва банклардан кўра кўпроқ ишлаб чиқариш секторига ва кам даромадли одамларга тўғридан-тўғри ёрдам бериш йўлига афзаллик берилмоқда.
Ҳозир Россия ҳам АҚШнинг йўлидан кетишга қарор қилгани маълум бўлмоқда. Масалан, 31 март куни МДҲ давлатлари молиия вазирларининг Москвадаги йиғилишида РФ вице-премьери, молия вазири Алексей Кудрин ҳаммани молиявий ёрдам бериш масаласида ишлаб чиқариш секторига эмас, банкларга афзаллик беришга чақирган.
Банкларга афзаллик бериш сиёсати банкчиликни ҳаром деб ҳисоблайдиган исломий мамлакатларда қандай қабул қилиниши маълум. Салбий қабул қилинади. Демак, ислом удумлари билан яшайдиган мамлакатлар ўзларига зарар қилишади. Айни замонда, улар ўзларини ҳаром ишдан четда тутаётганларидан хурсанд бўлишса ҳам ажаб эмас. Шу тўғрими? Агарда замонавий банкчилик системасинининг фаолияти Қуръонда ҳаром деб белгиланган “рибо” билан боғланса, тўғридек кўринади. Лекин, аслида, ундай эмас. Замонавий банкчилик ўта мураккаб ва катта меҳнат талаб қиладиган ишдир. Унинг рибога боғлаш хато.
Масаланинг фақат бир хусусий томонини олайлик. Айниқса мусулмон мамлакатлариад инфляция даражаси жуда катта. Демак, кимдандир фоизсиз қарз олиб, маълум вақтдан кейин айнан олинган миқдор қатариладиган бўлса, инфляция туфайои қарз берган одам катта ютқазади. Шу ҳам адолатми, бировга ёрдам берган (қарз берган) одам зарар кўрса. Демак, ҳақиқий адолатпарвар мусулмон учун фоизга қарз бериш эмас, фоизсиз қарз олиш ҳаром бўлиб қолади.
Бунинг устига бугунги пул - олиб сотиладиган молдир. Мол олиб сотиш, яъни оддий савдогарчилик ҳаром ҳисобланадими? Албатта, йўқ.
Демак, Ислом уламолари шу каби оддий ҳақиқатларни ҳисобга олиб, Қуръоннинг бу хусусдаги бюрганларини қайтадан тафсир қилишлар шарт. Яъни, бизнинг сайтимиз давомли ёзиб бораётганидек, Исломда ислоҳот бу соҳада ҳам қилиниши керак. Банкчилик замонавий иқтисоднинг мотори экалигини ҳисобга олсак, ислоҳот қанча тез қилинса, мусулмонлар учун шунча яхши бўлади Акс ҳолда қолоқликда қолаверамиз.
Тўғри, Ислом мамлакатларида ҳозир “исломий банк” дейиладиган банклар бор. Моҳиятан уларнинг оддий банкдан фарқи йўқ. Бундай иккюзламачик эса, бизни маънавий инқирозга чўктириши мумкин. Чўктирмоқда ҳам.
Сайт маъмуриятидан: Алоҳида айтиш керакки, Ислом динида ислоҳатлар лозимлиги ҳақида фақат бизнинг сайт ёзаётгани ва ҳозир ёзаётгани йўқ. “Ҳаракат” журналининг бундан 12 йил аввалги сонида бир турк профессорининг шу масалаларни ўртага қўйган мақоласи бор. Истаганлар унинг "Ҳаракат" журналидаги таржимаси билан шу ерда танишсинлар.
10:15 - Нурчилар сўнгги сўзларини айтишди
Аввалги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Мирзажонов раислигида “Етти иқлим” газетасининг икки ходими Даврон Тожиев, Фарҳод Исмоилов ҳамда Наманган вилоятидаги маҳаллий масжидлардан бирининг имом хатиби Мамадали Шаҳобиддиновга нисбатан маҳкама жараёнлари охирлаб қолгани, суд 1 апрелда ҳукм ўқишини айтгандик. Бироқ кечаги маҳкамада айбланувчилар сўнгги сўзларини айтгач, ҳукумни эълон қилиш душанба, 6 апрелга қолдирилди. Маҳмамадаги мухбиримизнинг таъкидлашича, аввалги гуруҳдаги нурчилардан фарқли ўлароқ бу судланувчилар айбларига қисман иқрорлигини айтиб, суддан авф сўрашди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур шахслар Ўзбекистон Респубилкаси ЖКнинг 244-моддаси (Ноқонуний диний ташкилотлар тузиш, уларда иштирок этиш ва раҳбарлик қилиш) 2-қисми билан айбланмоқда. Фақатгина Мамадали Шаҳобиддиновга давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузиш билан қўшимча айблов қўйилган. Прокурор Шаҳобиддиновга 14 йил, Тожиевга 9 йил, Исмоиловга эса 7 йил қамоқ сўрамоқда.
9:00 - Чечен хоинлари жазосини топмоқда, ўзбек хоинларининг ҳам куни келади
Чеченларнинг бош хоини Аҳмад Қодиров бир неча йил олдин чечен жангариларининг террористик ҳужуми натижасида ҳалок бўлганди. Ўтган йили хоинлардан яна бири Руслан Ямадиев Москвда номаълум одамлар трафидан ўлдириб кетилганди. Бир неча кун аввал, 28 март куни Русланнинг укаси Сулим Ямадиевга Дубайда ҳужум бўлгани маълум бўлди. Дубай полицияси ҳам Сулимнинг қариндошлари ҳам бир бирига қарама-қарши маълумотлар тарқатиб, унинг ўлган-ўлмаганини яширмоқдалар. Нима бўлганда ҳам, кимдир яна бир хоиннинг кетига тушганга ўхшайди.
Маьлумки, Чеченистоннинг собиқ муфтийси Аҳмад Қодиров ва ака-ука Ямадиевлар аввалига Чеченистоннинг мустақиллиги учун курашганлар билан бирга эдилар. Яъни Чеченистоннинг биринчи президенти Жохар Дудаевнинг сафдоши бўлишган. Сулим Ямадиев Гудермес Фронтининг қўмондони бўлган, унга Бригада генерали унвони берилган эди.
1996 йил 21 апрелда Жохар Дудаев руслар томонидан ўлдирилди. 1999 йили Аҳмад Қодиров, ўғли Рамзон ва ака-ука Ямадиевлар (уларнинг ҳаммаси Беней тейпидан, қабиласидан) жангсиз русларга таслим бўлдилар ва рус қўшинлари сафида кечаги сафдошларига, миллатдошларига қарши сотқинлик урушини бошладилар.
2004 йили мустақиллик куршини давом эттираётган чечен жангарилари Аҳмад Қодировни ўлдирдилар. 2002 йилда Чеченистоннинг ҳарбий коменданти этиб тайинланган Сулим Ямадиев 2004 йилда рус армиясининг “Восток” батальони командири этиб тайинланди, чеченларни қирғин қилгани учун Москва томонидан Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Акаси Руслан Россия Думасининг депутати қилиб қўйилди. Ака-укалар ўз миллатига қарши уруш қилишдан ташқари, тўғридан-тўғри қароқчилик билан ҳам шуғулландилар, катта бойлик орттирдилар.
Аммо, Москва тарафидан аввал Чеченистонинг Бош вазири, сўнгра президенти қилиб қўйилган Рамзон Қодиров ва ака-ука Ямадиевлар ўртасида Чеченистонга ҳокимлик қилиш масаласида жанжал, тўғрироғи уруш чиқди. Москва Рамзоннинг тарафини олди ва Ямадиевларни четга сура бошлади. 2008 йилнинг баҳорида Руслан Ямадиев Москванинг қоқ марказида ўлдириб кетилди. Уни чечен жангарилари ўлдирдиларми ёки рус махфий хизматининг одамларими, фарқи йўқ. Хоин ўз жазосини олганди.
Мана энди, навбат акасининг ўлимидан кейин чет элга қочиб кетган Сулим Ямадиевга келибди. Уни рус махфий хизматининг ўзи йўқ қилганга ўхшамоқда. Балки, у ҳали ўлмагандир. Аммо, сотқинларнинг тақдири ҳамма ерда бир хил бўлади.
Ота-ўғил Қодировлар ва ака-ука Ямадиевлар Чеченистонда қилган хоинликни Ўзбекистонда улардан ҳам аввалроқ, аниқроғи 1989 йили бир гуруҳ 53-54-чилар (Салой Мадамин ва укалари Сафар, Муҳаммад, Мақсуд Бекжонлар, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқ, Фахриддин Худойқул ва бошқа ёзувчилар) қилишган. Булар ҳали СССР тириклигида, “Бирлик” мустақиллик учун кураш олиб бораётган пайтда миллатга хоинлик қилдилар. Ўзбекистонда коммунистик режимни жар ёқасига олиб келиб қўйган “Бирлик”нинг митингларини “кўча чангитиш” деб баҳлаган бу ифлослар, ўша пайтда тўла Ислом Каримнинг хизматига ўтдилар. Салой Мадамин ва укалари ҳукуматдан мукофотлар олиб улгурдилар. Бош хоин Салой коммунист партия рўйхатидан альтернативсиз депутат қилиб қўйилди, укалари учун 53-54 сонли квартиралар олди. Бошқа хоинлар, хусусан, Дадахон Ҳасан мукофотларни кутишарди.
Аммо, улар ўша пайтда “Бирлик”нинг митингларини тўтатолган бўлсалар ҳам, уни тўла енга олмадилар ва Ислом Каримга керак бўлмай қолдилар. Улардан яхшигина фойдаланиб олган Ислом Карим уларнинг ҳаммасини бир тепиб улоқтирди. Худди ҳозир Москва ака-ука Ямадиевларни тепиб улоқтираётгани каби.
Ислом Карим берган 53-54 сонли квартираларда яшаган Салой Мадаминнинг укалари ҳозир Жаслик ҳужраларида ўтиришибди. Бир қатор сотқинлар чет элларга қочиб олиб, ҳалигача мухолифат ичида ғаламислик билан шуғулланишни давом эттиришмоқда. Юрт ичидагилари ҳам шу иш билан машғул. Кутилганидек, энди улар бир бирларини айблашдан ҳам тойишмаяпти.
Демократлар чечен жангариларининг ёки махсус хизматларнинг усуллари билан хоинларни қамоқларга тиқиш ёки жисмоний йўқ қилиш тарафдори бўлмаслиги маълум. Демократларга кўра, хоинлар жамият, миллат томонидан ҳуқуқий ва сиёсий йўллар билан жазоланиши керак.
Хоинлар жазоланмаса, уларга “хоин” тамғаси босилмаса, бундан кейин ҳам хоинликлар давом этаверади. Жавахарлал Неру айтганидек: “Сотқинлик бор ерда қуллик бор”. Демак, сотқинларни жазоламасдан, улардан қутулмасдан, қулликдан чиқолмаймиз.
Ҳозир бу сотқинлар билан ҳамкорлик қилаётганлар ҳам уларга ҳамтовоқ бўлиб қолаётганларини унутмасликлари керак. Буларни миллатга билдириб туриш эса, демократларнинг вазифасидир.
Хоинлар галереяси: Аҳмад Қодиров, Сулим Ямадиев, Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан.
7:45 - Европани НАТОлаштириш охирига келмоқда, Ўзбекистон тайёрлансин!
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Албания ва Хорватия НАТОнинг тўлақонли аъзоси бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Бу икки давлат аввалроқ НАТОга қабул қилинган бўлиб, бундан кейин бажарилиши керак бўлган ҳамма процедураларни эндигина битирган. Бу икки давлатнинг раҳабари 3-4 апрелда Страсбург ва Кельнда бўладиган НАТОнинг саммитида расман аъзо сифатида иштирок этишади. Бу саммитда НАТОнинг 60 йиллиги ҳам нишоналанади, дейилади хабарда бу Альянснинг расмий вакили Жеймс Аппартайга таяниб.
Хуллас, Шарқий Европа ва Болтиқбўйини бутунлай НАТОга бириктириш секин-аста сўнгига келмоқда. Энди навбат собиқ Совет жумҳуриятларига. Украина ва Гуржистонни НАТОга аъзо қилиш масаласи аллақачон муҳокама босқичига кирган. Россия бунга ашаддий қаршилик кўрсатаётгани сабабли, бу жараён осон кечмайди. Лекин ҳеч кимда шубҳа йўқки, аввал бу икки мамлакат, сўнгра Озорбайжон Альянсга аъзо бўладилар.
Ана ундан кейин, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат партиянинг навбатдаги қурултойига тайёрлаган тезисларида ёзганидек, навбат Ўзбекистонга келади. Ўзбекистоннинг икки буюк қўшниси Россия ва Хитой Марказий Осиёда демократик жараёнларнинг боришига қарши бўлишлари кўриниб тургани ва НАТО фақат ҳарбий эмас, ҳарбий-сиёсий aльянс эканлигидан келиб чиқсак, НАТОга аъзо бўлишгина Ўзбекистоннинг демократик келажаги учун кафолат бўла олади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения