17 November 2004
04:00 -
18:00 - АКШ давлат котибининг ёрдамчиси Ўзбекистонда

15 ноябрда АКШ давлат котибининг демократия, инсон хукуклари ва мехнат масалалари бўйича ёрдамчиси Майкл Козак рахбарлигидаги хайъат Ўзбекистонга келди. Бу ташриф юзасидан ЎзА миллий ахборот агентлиги хайъат вакилларининг 16 ноябрда республика ташки ишлар вазири Содик Сафоев билан учрашганлари, мулокот чогида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ахволи ва истикболи масалалари мухокама этилгани хакида киска ва тўмток хабар берди, холос.
Мустакил манбанинг билдиришича, ташрифдан кўзланган асосий максад Ўзбекистондаги демократия ва инсон хукуклари ахволи, сиёсий вазият, жумладан Олий Мажлисга бўладиган сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнлари билан танишишдир. Шу максадда америкалик мехмонлар Ўзбекистонда 5 кун бўлиб, хукумат идоралари, жумладан Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Бош прокурорлик, Марказий сайлов комиссияси, «чўнтак» партиялари рахбарлари хамда мустакил хукук химоячилари ва мухолифат вакиллари билан мулокотлар ўтказади. Хайъат Фаргона водийсига (Андижон ва Наманган вилоятларига) хам боради.
Шундай мулокотлардан бири 16 ноябрь, кечга томон Ўзбекистон Инсон хукуклари миллий марказида унинг рахбари Акмал Саидов билан бўлиб ўтди. Бугун эса, Америкалик мехмоннинг мухолифатдаги партиялар ва хукук химоячиси ташкилотларининг вакиллари билан учрашуви режалаштирилган.
Шуни хам айтиш керакки, Майкл Козак бу лавозимга якинда тайинланган. У ўз вазифасидан кетган Лорн Крейнернинг ўрнига ўтирди. Давлат Департаментининг рахбари алмаштирилаётган мухим кунларда Майкл Козакнинг Вашингтондан кетиши АКШ маъмурияти Ўзбекистонда кетаётган сайлов кампанияси хакида оператив ва ишончли маълумотлар тўплаш ниятида эканлигининг далолатидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения