Дарвоқе, шундай. Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилаб, 1 АҚШ доллари қийматини 2 413 сўм баҳолади. Бу эса кейинги бир ҳафта давомида долларнинг қиймати 4 сўм 29 тийинга ошганини кўрсатади. Айни пайтда 1 евро қиймати 2 минг 993 сўм 56 тийинни (8 сўм 94 тийинга қимматлашган). Сўмимиздан ҳам тез чўкаётган Россия рубли олдидагина фахрланишимиз мумкин. Ҳозир 1 рубль 42 сўм 43 тийинга тенг, яъни рубль 2 сўм 77 тийинга арзонлашди.
“Қора бозор”да АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 3450 сўм атрофида бўлиб, саррофлар бошқа хорижий валюталарни ҳам шу қиймат нисбатига харид қилишмоқда. Мисол учун рубль 59-60 сўмдан, евро эса 3300 сўм атрофида. Янги йилга қадар долларнинг қиймати 3500 сўмга қадар кўтарилиши мумкин.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения
