
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бош директори Н.Умаров маҳаллий матбуотга баёнот бериб, бу йил аҳоли учун 1 тонна кўмир нархи 125 100 сўм этиб белгилангани, муассаса в ташкилотларга унинг чакана нархини оширмаслик ҳақида кўрсатма берилганини иддао қилди. Унга кўра, кўмир нархи 2014 йилнинг 1 октябрида Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатилган. Кўмирбоши Умаров аҳолини кўмир сотиб олиш учун минтақаларда ташкил этилган ҳудудий кўмир етказувчи унитар корхоналарига мурожаат қилишга ундади.
Йилига Россия ва Хитойга қарийб 10 миллард куб метр миқдорида табиий газ сотувчи ўзбекларнинг 21 асрда кўмир ташвишига тушиши албатта Ислом Карим бошлиқ режим сиёсатининг ўзига хос барометридир, дейди мухбиримиз.