25 November 2014
21:06 -
Офарин Ислом ака: Қозоғистонга бориб, ўзингиз ҳеч нарсани тушунмалигингизни тан олишингиз тўғри қадам, энди иккинчисини ҳам қилиш керак

Аммо, Ислом акамиз Нурсултон Назарбойнининг воқеаларни сиёсий кўрабилиш сифати ва келажакни башорат қилабилиш қобилиятини мақтагани диққатга сазовордир. Чунки, бу нарса - эртани қўйиб туринг, бугунги кунимизни ҳам тўғри кўра билмайдиган Ислом Карим ўзининг кимлигини тан олиши билан баробардир.
Ўйлаймизки, Ўзбекистонга қайтгандан кейин, Ислом Карим мамлакатни бу аҳволга солганини ҳам тан олиб дарҳол истеъфога кетади ва воқеаларни сиёсий кўрабилиш сифати ва келажакни башорат қилабилиш қобилияти Нурсултон Назарбойдан ҳам юқори бўлган “Бирлик” Партиясига ҳокимиятни топширади.