12 November 2014
09:42 -
Россиянинг ишлари чатоқ: Халқаро заҳиралар 1 ойда сал кам $26 млрд камайди
Россиянинг Украинадаги агрессорлиги туфайли Ғарб мамлакатларидан тарафидан киритилган санкциялар натижасида Россиянинг молиявий-иқтисодий аҳволи кун сайин ёмонлашмоқда.Русларнинг рубли қийматини йўқотмоқда. Узоқ йиллардан бири 1 доллар 33 рублининг атрофида ўйнаб турарди. Сўнги ярим йила эса рубль ўз қийматининг 1/3 ини йўқотди. Шу кунларда 1 доллар 45-46 рубль атрофида. Россиянинг бюджети учун муҳим бўлган нефтнинг нархи тушиб бормоқда. Россия кризисидан аввал 1 баррель нефтнинг нархи 100 доллардан кўпроқ эди, шу кунларда 80 доллар атрофида.
Кеча Россиянинг ахборот воситалари Россия Банкига асосланиб, Россиянинг аввал олтин-валюта заҳиралари деб аталадиган Халқаро заҳиралари сўнгги бир ой ичида $25,650 млрд (5,6%) камайганини хабар қилдилар. Бир ой аввал Халқаро заҳиралар ҳажжми $454,240 млрд эди, ҳозир $428,590 млрд.
Оғир аҳволда қолган Россия соғлиқни сақлаш системасида ислоҳотлар номи остида, аслида, бу соҳада катта қисқартиришлар олиб бормоқда. Москванинг ўзида 28 медицина муассасаси бекитилмоқда. Шаҳар мадицина хизмати ходимлари 2 ноябрь куни бундай “реформа”га қарши 6 минг киши иштирок этган норозолик митинги ўтказдилар. 29-30 нолябрь кунлари эса, бутун Россия бўйлаб норозилик акциялари ўтказиш режалаштирилмоқда.
Путиннинг Украинага нисбатан агроссорлик руҳидаги сиёсатини кўр-кўрона қўллаб қувватлаган россияликларининг яқинда кўзи очилиб қолади. Ўшанда Путиннинг боши дардда қолади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения
