29 октябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат” газетаси бош муҳаррири 40 яшар Абдували Соибназаров лавозимидан четлатилди. Партия раиси Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти девони томонидан тайинланган янги муҳаррир Ислом Ҳамроевни таҳририят ходимлари билан таништирди. Маълум бўлишича, партия раиси собиқ муҳаррир Соибназаровни мамлакатдаги улкан бунёдкорлик ва оламшумул ислоҳотларни кўра билмаганликда айблаган.
Манбаларимиз Абдували Соибназаровнинг АҚШ, Европа мамлакатларида ўтган бир қанча анжуманларда иштирок этган, Ғарб матбуоти анъаналари ва демократик қадриятларни қадрловчи қаламкашлардан бири эканини таъкидлашмоқда. Янги муҳаррир Ислом Ҳамро эса шоир ўлароқ замонасоз, маддоҳлардан биридир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения
