Англияда 12 йил аввал туғилган қиз бир неча кунлик чақалоқлигидаёқ менингит касалига дучор бўлиб, юролмайдиган, овқатни ҳам ютолмайдиган, гапиролмайдиган ва кўролмайдиган бўлиб қолган экан. У 12 йил касалхонада ётди, докторлар у 4 йилдан ортиқ яшай олмаслигини айтдилар, аммо у яшашни давом эттирди. Тўғри, буни яшаш деб аташ қийин. Қизалоқ доимий оғриқлар остида морфин каби кучли дорилар билан яшатилди.
Ненси исмли қизнинг онаси Charlotte Fitzmaurice қизини дўзахда каби яшашига чидай олмасдан, Олий Судга мурожаат қилиб, ўз қизинининг ҳаётини тўхтатиш қарори чиқартиришга эришди.
Онани тушуниш мумкин ва ҳатто керак. У бу воқеани ҳеч қачон унутолмасдан азоблар ичида яшаши муқаррар, аммо ўз қизини азоблардан қутқарди.
Ҳа, бу мураккаб дунёда ҳамма нарсани кутиш мумкин.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения
