10 November 2004
04:00 -
19:00 - Хоразм Маъмун академиясининг юбилейи нишонланади
- Россия трамвайлари Тошкентда
19:00 - Хоразм Маъмун академиясининг юбилейи нишонланади
Ўзбекистон Вазирлар Махкамаси “Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўгрисида“ карор кабул килди. Карорда у “жахон илм-фани ва маданияти ривожига улкан хисса кўшган Хоразм Маъмун академиясининг бой илмий меросини хар томонлама ўрганиш, ёш авлод калбида миллий ифтихор ва мамлакатимизнинг тарихий ўтмишига чукур хурмат туйгусини камол топтириш, шунингдек, Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейи юксак ташкилий даражада нишонланишини таъминлаш максадида“ чикарилганлиги таъкидланади.
Юбилей тадбирлари Урганч ва Хива шахарларида ўтказилади. Карорда 2005 йил октябрь ойида “Хоразм Маъмун академияси ва унинг жахон илм-фани тараккиётидаги ўрни“ мавзуида халкаро илмий конференция ўтказиш кўзда тутилган. Юбилей тадбирларида ЮНЕСКО хам иштирок этади.
Хакикатан хам, фанда “Маъмун академияси“ деб шартли равишда аталадиган мазкур илм даргохисиз Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий каби буюк олимларимиз фаолиятининг муайян бўлагини тасаввур этиш кийин. Лекин бу “академия“ Хоразмшохлар сулоласининг 3-хукмдори - Маъмун ибн Маъмун Абулаббос 1009 йилда тахтга ўтиргач, шаклланган ва 1017 йилда суикасд курбони бўлгач, барбод топган эди. Негадир Ўзбекистон хукумати “Маъмун академияси“нинг 1000 йиллигини ўтказишга шошилибди.
Россия трамвайлари Тошкентда
Расмий оммавий ахборот воситаларида таркатилган хабарга кўра, Тошкентга Россияда ишлаб чикарилган 2 та трамвай олиб келинган ва олти ойлик синов муддати билан катновга кўйилган. Агар мазкур трамвайлар синовдан ўтадиган бўлса, Тошкент шахрида якин ойларда ўнлаб, юзлаб Россияда ишлаб чикарилган трамвайларни учратишимиз мумкин булади.
Мухбиримизнинг айтишича, Тошшшахарйўловчитранс акциядорлик жамияти шу пайтга кадар собик Чехословакия давлатларида ишлаб чикарилган трамвайларни сотиб олар эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения