15 August 2014
20:24 - Қозоғистон миллионерларининг рўйхати Forbes Kazakhstan журналида
“Ҳаракат” Агентлиги сўнгги 1,5-2 йилда Ўзбекистон режими тарафидан бекитилиб келаётган рақамаларни эълон қилиб, иқтисодниннг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатлардан 30-50 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистонда 8 ва 6 баравар орқада эканлигимизни кўрсатиб берди. Воқеалар шундай ривожланмоқдаки, яқин 15-20 йил ичида Қозоғистондан 30 баравар орқада бўламиз, ўзбеклар қозоқларнинг мардикорига айланади.

Хўш, нима қилиш керак? Ўзбекистон президенти ва ҳукумати бу қолоқликни, ундан чиқиш учун қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини феълан тан олиб, иқтисодга доир рақамларни халқдан яшириш билан оворалар. Уларнинг бирдан-бир мақсади – ўзбеклар ҳақиқий аҳволни билиб қолгунча - нариги дунёга ўтиб олиш. Аммо, “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги ҳукуматдагиларнинг тинчлигини бузди. Қолоқ ва қашшоқ давлат эканлигимизни ишонарли манбалардан олинган рақамлар билан исботлаб берди.

Шу кунларда “Бирлик” Партияси Фарғона водийси фаолларининг Наманганда ўтказилган йиғилишида ҳозирги аҳводан чиқиш йўллари ҳам кўрсатилди. Бу нарса – Ўзбекистон мухолифатининг тарихидаги тарихий воқеадир. Йиғилиш қарорларида кўрсатилган йўллардан бири – иқтисоднинг ривожланишида мотор ролини ўйнайдиган бойлар синфи яратиш, Ислом Карим тарафидан бу йўлга қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш.

Ҳа, Ўзбекистонда расмий бойлар, миллионер ва миллиардерлар синфи яратилиши керак. Бундан баён айнан шу масалага урғу берамиз.

Маълумки, дунё бойларининг рўйхатини тузиш билан Forbes журнали шуғулланади. Баъзи мамлакатларнинг ўз бойлари рўйхатини тузиш билан шуғулланадиган Forbes-Россия ва Forbes-Қозоғистон каби журналлари ҳам бор. Табиий, Ўзбекистонда бунақа нарсанинг ўзи йўқ.

Масалан, Forbes-Россия журналига кўра, Россиянинг энг катта бойи – ўзбек аслли Алишер Усмоновдир. Бойлиги $18,6 млрд

Келинг, қўшнимиз Қозоғистон билан танишайлик. Forbes-Қозоғистон журналига кўра, бу мамлакатнинг энг катта бойи Владимир Ким (расмда). 52 ёшли бу бизнесменнинг бойлиги 2 млрд 300 млн доллар экан.

Иккинчи ўринда Булат Утемуратов - $2 млрд 200 млн. Нурсултон Назарбойнинг қизи Динара Кулибаева 5-чи ўринда - $1 млрд 300 млн. 50-чи ўриндаги Анатолий Балушкиннинг бойлиги $80 млн.

Ўзбекистонда биронта расмий миллионерни биладиган одам борми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону