13 August 2014
16:07 - Эрон аслли Мариям Миразахоний математика бўйича Филдс мукофотини олган биринчи аёл бўлди
1936 йили канадалик олим Жон Филдс томонидан таъсис этилган бу мукофот ҳар 4 йилда бир марта Халқаро Математиклар Конгрессида берилади. Бу йилги Конгресс Сеулда ўтди.

1977 йилда Теҳронда туғилиб, Гарвард Университетида таҳсил олаган ва ҳозир Стэнфорд Университетининг профессори бўлган Мариам Мирзахонийга бу мукофот комплекс геометрия бўйича ишлари учун берилибди. Бу йилги Филдс мукофотлари франциялик Артюр Авила, АҚШлик Манджул Бхаргава (ҳинд бўлса керак) ва буюкбританиялик Мартин Хайрерга ҳам берилган. Бу тўрт ғолибга мукофотларни Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе тантанали маросимда топширди.

Бу хабар ва расм ББС агентлигининг сайтидан олинган, аммо бу савол ва жавоб бизники: Мариам Мирзахоний эркак билан аёл ёнма-ён юриши ҳам мумкин бўлмаган Эрондан кетмаса эди, шундай даражага чиқолармиди? Табиий, йўқ.

Дарвоқе, Филдс мукофоти 15 минг Канада долларидан иборат, тахминан 20 минг АҚШ доллари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону