10 August 2014
15:33 - Қизиқ: АҚШ Сенати Украина, Гуржистон ва Молдовага АҚШнинг иттифоқчиси мақоми берадиган қонунни тасдиқлабди

Гуржистон, Украина ва Молдова ахборот воситаларига кўра, АҚШ Сенати “Россия тарафидан агрессияларнинг олдини олиш” қонуни қабул қилибди (BILL № 2277 “Russian Aggression Prevention Act of 2014”). Табиий, қонун бундан аввал АҚШ парламентининг қуйи палатаси – Вакиллари Уйида тасдиқланган. Қонун президент тарафидан имзолангач кучга киради.

Қонунда кўп нарсалар бор. Масалан, Украина, Гуржистон ва Молдовага АҚШнинг НАТО ташқарисидаги иттифоқчиси мақоми берилади. Номи тилга олинган мамлакатларга ҳарбий агрессия қилинса, АҚШ уларга ҳарбий ёрдам бериши мумкин.

Бундан ташқари, АҚШнинг Федерал идоралари Қримнинг Россия тарафидан аннексия қилинишини тан олиш йўналишида ҳеч нарса қилишга ҳақлари йўқ. Давлат Котибига собиқ СССР мамлакатларида демократик институтлар, мустақил оммавий ахборот воситалари, сиёсий ва ноҳукумат ташкилотларнинг ривожанишига ёрдам бериш хусусида кўрсатма берилган.

Шу кунгача АҚШнинг НАТО ташқарисидаги иттифоқчиси мақоми қуйидаги 15 мамлакатга берилган экан - Австралия, Аргентина, Афғонистон, Бахрейн, Миср, Исроил, Иордания, Қувайт, Морокко, Янги Зеландия, Покистон, Таиланд, Жанубий Корея, Филиппин ва Япония.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону