07 November 2004
04:00 -
9:00 - Бузокнинг югургани сомонхонагача, ёки ЎзХДПнинг сўл йўли
- Собик «эрк»чилар «Эрк»дан оркада колишмокчимас
9:00 - Бузокнинг югургани сомонхонагача, ёки ЎзХДПнинг сўл йўли
6 ноябрда Тошкентда “кўгирчок“ партиялардан бири - ўз вактида компартиянинг меросхўри деб хисобланган Ўзбекистон Халк-демократик партияси (ЎзХДП) нинг IV курултойи бўлди. Унда ЎзХДП Марказий Кенгашининг хисоботи хакида партиянинг биринчи котиби Аслидддин Рустамов маъруза килиб, сенсацион гап айтди: ўз партияси бундан буён сўл партияга айланиб, ижтимоий адолат учун кураш олиб боради!
Курултойда ЎзХДПнинг республикада ижтимоий адолат ўрнатиш хакидаги сайловолди харакат дастури, янги тахрирдаги низоми кабул килинди, Олий Мажлиснинг Конунчилик палатасига номзодлар тасдикланди.
Кузатувчилар фикрича, мазкур сиёсий партиянинг хозирча танлаган (тўгрироги, юкоридан танлаттирилган) сўл йўли, бир томондан, хорижий экспертларнинг партиялар ўртасида танкидий фикрлар йўклиги хакидаги эътирозлари сабабли килинган “грим“ бўлса, иккинчидан, бу платформа ЎзХДП номзодларининг сайловчиларга ёкимли ваъдалар беришини кулайлаштиради. Бузокнинг югургани сомонхонагача деганларидек, “ижтимоий адолат ўрнатиш“ йўлининг узоклиги сайловлардан нарига ўтмаса керак. Умуман ЎзХДПянинг сўллик муддати хакида хам шуни айтиш мумкин.
Собик «эрк»чилар «Эрк»дан оркада колишмокчимас
«Эрк» партиясининг раиси Самад Мурод 5 ноябрда матбуот конференцияси ўтказганини кечаги хабаримизда билдиргандик. Эртаси куни, яъни 6 ноябрда «эрк»чиларнинг Отаназар Орипов бошчилигидаги гурухи хам «Эрк» партиси Марказий кенгаши номидан матбуот конференцияси ўтказди. Унда Марказий Кенгашнинг «Ўзбекистонда сайлов кафолатлари тўгрисида»ги баёноти ўкиб эшиттирилди. Ўзбекистонда бўлажак сайлов, одатдагидек, сохтакорлик билан ўтишига хеч канака шубха йўклиги учун баёнотда сайловни бойкот килишга даъват этилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения