Самарқанд вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати вилоятнинг Нарпай ва Самарқанд туманларига янги ҳокимлар тайинлангани хусусида хабар қилди. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси тумани ҳокими Баҳодир Саъдуллаевни ишдан олиб, унинг ўрнига вилоятнинг Оқдарё тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқрмаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Ботир Қодировни ҳоким этиб тайинлади.
Халқ депутатлари Нарпай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида лавозимидан олинган Суюн Раззоқов Баҳодир Юсупов билан алмаштирилди. Ҳар икки сессияда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев собиқ ҳокимларни худди президент вилоят ҳокимларини савалагани каби кескин танқид қилди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения