15 July 2014
21:55 -
Москва метросида даҳшатли ҳалокат: 21 киши ҳалок бўлди, эртага мотам куни бўлади
Бугун эрталаб Россия пойтахти метросининг “Ғалаба парки” станцияси яқинида бир поезд изидан чиқиб кетиши натижасида мудҳиш фалокат юз берди – 21 киши ҳалок бўлди, 160 дан кўп одам ярадор бўлди. Қурбонлар сони ҳали ортиши мумкин.Ярадор бўлганлар ичида Молдова, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон ва Хитой фуқаролари борлиги айтилмоқда.
Ҳолок бўлганларнинг оилаларига 3 млн рублдан компенсация пули берилади.
Москва мэри Сергей Собянин 16 июлни мотам куни деб эълон қилди.



