12 July 2014
08:31 - Жиддийроқ иши ҳам бўлмаган Абдулазиз Комил ҳинд элчисининг кузатув маросимини ўтказди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги
элчиси Анумул Гитеша Сарманинг дипломатик миссияси битиши шарафига каттагина
кеча уюштирди. Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизмати вазирнинг собиқ
элчига катта мулозамат кўрсатгани, Ўзбекистон – Ҳиндистон умнсабатларида бу
дипломатнинг ўрни катталигига урғу берганини таъкидлаган. У ҳукумат номидан
элчига ташаккур айтиб,совға-саломлар билан кузатган.

Эндиликда юртимизда Ҳиндистоннинг янги дипломати Викрам Кумар Дораисва иш
бошлади. Ўзаро товар айрибошлаш ҳажми у қадар юқори бўлмаган, на сиёсий ва на
иқтисодий масалаларда етакчи бўлмаган бу мамлакат дипломатик корпусига бунчалик
эътибор, тушуниш қийин. Ҳар ҳолда бу жиддийроқ иши ҳам бўлмаган Абдулазиз
Комилнинг зеркиб қолган пайтида ўйлаб топган шахсий ташаббуси бўлса керак, дейди
мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону