07 July 2014
14:47 - Яҳудийлар филистинликнинг қотилини жазоламоқчилар. Ўзбек миллатининг эса, 3 кунда 300 миллатдошимизни ўлдирган қирғиз фашистлари билан иши йўқ. Ўзбекни қайтадан миллат қилиш керак!
Охирги ойда Исроилда 2 воқеа юз берди. Аввал уч яҳудий ўспирин йиғит ғойиб бўлди, кейин уларнинг ўлиги топилди. Табиий, ҳамма бу қотилликни филистинликлар қилган деб ҳисоблади. Бир неча кун аввал эса Абу Хдейр исмли бир филистинлик ўспирин ғойиб бўлди, кейин ўлиги топилди. Ҳамманинг умумий фикри – кимдир ўлдирилган яҳудийлар учун ўч олди.

Бугун Исроилда тарқатилган расмий хабарларга кўра, Исроил полицияси Абу Хдейрни ўлдиришда гумон қилинаётган 3 кишини ушлабди. Бир-икки кун аввал айнан шу иш бўйича бошқа 6 исроиллик ҳам ушланган экан.

Шуни ҳам уруғулаш керакки, Абу Хдейрни кўмиш маросими жуда катта маросимга айланди, ўнг минглаб филистинликлар унинг жасадини елкаларида кўтариб, кўча ва майдонларда юриш қилдилар.

Бундан 4 йил аввал қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқдилар, аёл-қизларимизни подалашиб зўрладилар, 3 кунда УЧ ЮЗ ЎЗБЕКНИ ваҳшийларча ўлдирдилар. Жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ортган ўзбек оғзини ҳам очмасдан қисиб ўтирди ва ўтирмоқда.

Фақат “Бирлик” Партияси ўша қирғин кунлариёқ Ўзбекистон армиясини Қирғизистон жанубига олиб кириб, ўзбекларни ҳимоя қилишга чақирди. Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими, табиий, ўзбекларни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмади. Ўзбекистон ўзбеклари, баъзилар айтаётгандек, тожиклар режимидан қўрқиб қисиб ўтиргандир, аммо Туркияда, Америкада яшаётган, ҳатто Совет замонида миллий ғурурини йўқотмаган, шу мамлакатларда ташкилотлашган ўзбеклар қаерда , нимага улар ҳам қисиб ўтиришибди?

Бу саволга биттагина жавоб бор: ўзбек миллати - миллат сифатини йўқотиб, қорамоллар подасига айланганидир.

Ўзбеклар қирғинининг 1 йиллиги куни, аниқроғи, 2011 йил 10 июнда кичик бир гуруҳ - “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамиятининг фаоллари - Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши қатлиом тўхтатилсин!” шиори остида тинч пикет ўтказди. Натижа нима бўлди? Ўзбекни ҳимоя қилишга чиққан Ўзбекларни ўзбек милицияси ушлаб кетди. Жаҳоннинг 30 миллион ўзбеги яна жим.

Бундан бир неча кун аввал ўша митингнинг асосий ташкилотчиларидан бири, “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ҳуқуқ ҳимоячиларининг қандайдир халқаро йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекга борганда, Қирғизистоннинг фашистик ҳукумати уни мамлакатга киргизмасдан, депортация қилиб юборди. Жаҳоннинг 30 миллион ўзбеги яна жим. Ўзбекистон ҳукумати ҳам жим.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, қайтадан миллат бўлинг, бу дунёда Инсон учун ош ейиш ва туалетга бориш асосий иш эмаслигини ўйланг!

“Бирлик” Партияси шок терапияси усуллари билан барибир кўзингизнпи очади, сиз ҳам қайтадан одам бўлиш учун ўз ҳаракатингизни қилинг!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону