30 June 2014
18:11 - Қизиқ хабар: Исроилнинг Қишлоқ хўжалик вазири Яир Шамир уч кун Ўзбекистонда бўлди
Хабарнинг қизиқлиги шу ердаки, Россиянинг вассали бўлган Ислом Карим режимининг орқасида турган яна бир куч Исроил эканлиги қўлдан келганча бекитилиб келинарди. Мана энди, Исрооилнинг вазири Ўзбекистонга 3 кунга келибди ва бу ҳақда 2 кундан кейин Исроил элчихонасига асосланиб хабар тарқатилибди.

26-28 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлган Яир Шамир бу ердаги ҳамкасби Шуҳрат Тешаев билан учрашиб, ҳамкорлик ва Исроил технологияларини Ўзбекистонда ишлатиш масалаларини муҳокама қилибди. Исроаил делегацияси Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси, Тошкент давлат аграр университети, Мелиорация ва ирригация институти, Ўзбекистон боғдорчилик, узумшунослик ва виночилик илмий-текшириш институтларида учрашув ҳам ўтказган.

27 июнь куни эса, икки вазир “Исроил агротехнологиялари” номли бизнес-семинарда иштирок этишибди. Семинарда қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларидан 150 киши қатнашгани ҳам хабарда айтилади.

Ислом Карим Исроил вазирини шахсан қабул қилмагани, бу воқеанинг яна бир қизиқ тарафидир.

Расмда – Исроил ва Ўзбекистон вазирлари “Исроил агротехнологиялари” номли бизнес-семинарда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону