14 June 2014
15:04 - Ўзбекистон олимлари зилзилани аввалдан билармиш, шунга ишонса бўладими?
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Содиқ Азимов номидаги “Физика-қуёш” институти олимлари ҳаводаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш қурилмасини ихтиро қилишибди. Бу қурилмадан ядро физикаси ва техника, атроф-муҳитнинг радон фаоллигини экспресс-назорат қилиш, хусусан, ҳаводаги радон фаоллигини ўлчаш ва ер силкинишларини аввалдан айтиб беришда фойдаланилармиш.

Демак, Ислом Карим режими тарафидан илм хор қилинган, йўқ қилинган Ўзбекистонда ўзбек олимлари инсониятни зилзила каби табиий офатлардан халос этадиган ишлар қилишмоқдми? Оламшумул ишларку! Аммо, хабарчилик ҳам масхарабозликка айланиб бўлган Ўзбекистонда хабарларга ишониб бўладими?

Мана биттагина мисол.

Бир неча кун аввал тарқатилган хабарларимиздан бирида ер юзнинг энг кекса эркаги 111 ёшида оламдан ўтганини хабар қилгандик. Ҳолбуки, Ўзбекистондек давлатнинг расмий Миллий Ахборот Агентлиги мамлакатда 110 ёшдан ошган 100 дан ортиқ қария борлиги, ҳатто Қорақалпоғистонда 140 ёшдан ошган аёлнинг истиқомат қилаётгани ҳақида ўтган йили хабар қилганди.

Бу хабарга ишонадиган биронта аҳмоқ топилдими? Гиннес рекордлар китоби сингари жиддий манбалар Ўзбекистондан келган бу хабарга эътибор беришдими? Йўқ.

Хўш, ўзбек олимларининг зилзилани аввалдан билиш ихтироси ҳам ЎзАнинг хабари сингари ножиддий эмасми?

Бу соҳа мутахассисларнинг “Ҳаракат” мухбирига айтишларича, ҳозирги замонда ҳаводаги радонни ўлчаш мосламасини ихтиро қилингани гапириш - ўтган асрда яратиб бўлинган ярим ўтказгичларни қайтадан ихтиро этишни иддао қилиш билан баравардир. Демак, тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистонда тарқатилган хабар навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону