14 June 2014
00:16 - Тошкентда БМТнинг яна бир ташкилоти ўз ваколатхонасини очади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Ташкилоти (Food and Agricultural Organisation) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқчи. Бунга яқинда ташкилот Бош директори Жозе Грациану да Сильванинг (расмда) Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан учрашуви чоғида келишилган. Мақсад Марказий Осиёда муҳим ўрин тутган Ўзбекистон билан алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш, аҳолининг озиқ-овқат ва бошқа шу турдаги эҳтиёжлари борасидаги аҳволни мувофиқлаштиришдир.

Бу ҳақда хабар қилаётган маҳаллий оммавий ахборот воситалари БМТнинг мазкур ташкилотига Ислом Каримнинг мўътабар назари тушгани ва унинг Ўзбекистонда ҳам фаолият юритишига изн бергани ҳақида ёзишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону