АҚШнинг энг обрўли газеталаридан бири бўлган The Wall Street Journal газетасининг кечаги хабарига кўра, “Ироқ Левант/Дамасқ Исломий Давлати” номли ташкилотнинг жангарилари Ироқнинг шимолидаги Нинова вилояти ва унинг маркзи Мусул ҳамда Киркук вилоятининг маркази Тикритни босиб олганларидан кейин, Эрон ўзининг сараланган Инқилобий Гвардия қўшинларини ёрдам учун Ироққа юборган. Газета бу воқеани Эрон ҳарбий кучлари ичидаги манбалардан ўргангани ҳам урғуланади.
Ўша манбанинг билдиришича, Эрон қўшинлари Тикрит шаҳрининг 85 фоизини террористлардан тозалашга ҳам улгурибди. Улар террорирстлар тарафидан гаровга олинган туркияликларни ҳам қўлга олишган ёки озод қилишган эмиш.
Эрон қўшинларининг Ироққа келгани ҳақида расмий хабарлар йўқлиги, АҚШ газетасидаги баъзи маълумотлар, масалан, гаровга олинган турклар айнан эронликларининг қўлида эканлиги Туркиядан тарқатилаётган маълумотларга зид келаётгани туфайли, бу хабарларнинг қайсибирига ишонишни ҳам билмай қолиш мумкин.
Аммо, бир нарса аниқ, Эрон қўшинлари ростдан ҳам террористларга қарши курашда ёрдам баҳонасида Ироққа кирган бўлсалар, улар кейин қайтиб кетадиларми, деган савол туғилиши табиийдир. Нима бўлганда ҳам, Эроннинг бу минтақадаги роли юксалади. Ҳозир Ироқда шиалар ҳокимиятда эканлиги ҳам ҳисобга олинса, бу ердаги шиа-суннийлар қарама-қаршилиги жиддий шаклда ортади.
Қолаверса, Суриядаги Башар Асад режими ҳам шиаларга яқин бўлган алавийлар қўлидадир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения