11 June 2014
21:41 - Ўзбекистонлик ўғрибоши ўринбосари ФИФА мукофотини олди
Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида Бутунжаҳон Футбол Федерациялар Ассоциациясининг 64-Конгресси бўлиб ўтмоқда ва унда иштирок этаётган Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмоновга ташкилотнинг махсус мукофоти топширилди. FIFA президенти Блаттер мамлакатимизнинг собиқ бош вазир ўринбосари, демак, бош ўғриларидан бирини футболни ривожлантиришга қўшган улуши учун “Хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.

Мазкур орден ҳар йили бир маротаба FIFA Конгресси томонидан футбол ривожига ҳисса қўшган шахсларга берилади. Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Федерациясига президентлик қилганидан бери мамлакатимиз жамоалари майдонларда бирор ижобий, кўзга кўринарли натижага эришгани йўқ. Аммо Мираброр Усмонов мамлакатимизнинг энг бой шахсларидан бири экани, “Зарафшон” ресторанидаги ошпазликдан Савдо вазири ўринбосари, сўнгра мафиянинг қўллаб-қувватлови билан Бош вазир ўринбосари даражасигача кўтиралгани бор гап.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону