06 June 2014
21:23 -
Ўзбекистонда Давлат Бюджети даромадлари кулгили даражада оз
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтгани хусусида маҳаллий матбуотда хабарлар тарқатилди. Қўмитага кўра, шу йилнинг дастлабки уч ойида давлат бюджетининг даромадлари 6,6 триллион сўм ёки қора бозор курси билан ҳиосблаганда 2,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Агар бу сумма бутун бир йилга кўпайтирилса, 9 миллард АҚШ долларига яқин миқдор келиб чиқади.
Испаниянинг “Реал” футбол клуби сайтига кўра, клубнинг молиявий ҳолати 3,44 миллиард АҚШ долларига тенг. Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби даромадлари 3,2 миллард АҚШ долларидир. Агар бу миқдор Ўзбекистонинг давлат бюджети билан солиштирилса, мамлакатимизнинг иқтисодий аҳволи ачинарли даражада экани намоён бўлади.
Бугунги йиғилиш материалларига кўра, 2013 йил якунларига кўра, мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми 8,0 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,8 фоизга, пудрат қурилиш ишлари ҳажми 16,6 фоизга, хизматлар ҳажми 13,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 14,8 фоизга ўсишига эришилган.
Жорий йилнинг 1 чорагида Давлат Бюджетининг даромадлари 6 трлн 646,0 млрд сўмни, харажатлари эса 6 трлн 589,1 млрд сўмни ташкил этган, яъни Давлат Бюджети Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилган. ЯИМнинг қанча эканлиги бизда халқдан яшириб келинади. Аммо, у 50 млрд доллардан ҳам эканлигини айнан “Ҳаракат” очиқлаган. Демак, бюджетимиз 02, фоиз, яъни тахминан 100 млн доллар прпофицит билан бажарилган. Бу АҚШдаги ўрта миён уйнинг нархи. Мана бюджетимизнинг аҳволи.
Қизиқ, Қонунчилик палатасида ўтирган ўзбекнинг аҳмоқлари шунай нарсаларни биладиларми, тушунадиларми?