22 April 2014
22:17 -
АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден Киевга келди
Жозеф Байден Украинадаги воқеалар туфайли АҚШ бу мамлакатни тўла қўллаб-қувватлашини очиқча кўрсатиш учун Киевга келиши 10 кунча аввал маълум бўлган эди. У бугун Киевга келди, ва маҳаллий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Украина раҳабарлари билан учрашувларни бошлади.У Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан учрашганда “Биз ҳеч қачон руслар тарафидан Қримнинг босиб олинишини тан олмаймиз. Жаҳондаги биронта миллат бошқа мамлакатга таҳдид қилмаслиги керак” дебди.
Айни замонда у Россияни Украинадаги сепаратист-федералистларни қўллаб-қувватламасликка ҳам чақирган.
Жозеф Байден Халқаро Валюта Фонди Украинага кўп миллардли қарзлар бериши масаласида ҳам АҚШ ёрдамчи бўлишини билдирибди.
Ростдан ҳам, АҚШ Вице-президентининг Киевга келиши - Путинга шапалоқ уришдек муҳим ва катта воқеадир, дейди мухбиримиз.



