26 October 2008
03:00 -
17:00 - Илҳом Зайнобиддин колониядан чиқарилди

“Эзгулик” жамиятининг Андижон вилоят бўлими раиси Саиджаҳон Зайнобиддин махсус баёнот тарқатиб, 2006 йилда қалбаки пул ва ҳужжатлар ясаш айби билан 11,5 йилга озодликдан маҳрум этилган ўғли Илҳом 24 октябрь куни Чирчиқ яқинидаги қаттиқ режимли УЯ64/6 колониясидан Пскент шаҳри яқинидаги эркин- мажбурий яшаш колониясига ўтказилганини билдирган.
Саиджаҳон Зайнобиддиннинг айтишича, унинг ўғли ҳақиқатдан ҳам бир жиноятчи гуруҳнинг буюртмаси билан компютерда қалбаки пул ва дипломлар ясаган, шу сабабли қамалган. У ўз ўғлини оқлай олмаслигини ҳам ёзади.
Яна маълум бўлишича, 2006 ва 2007 йиллари амнистияга тушган Илҳомнинг қамоқ муддати 4,5 йилга туширилган ва келаётган йил у шартли озод қилиниши мумкин.
Саиджаҳон Зайнобиддин Ички ишлар вазирлигининг Жазоларни ўтиш бош бошқармаси раҳбарларига миннатдорчилик билдиради ва ҳозир қамоқхоналарда ётган сафдошларининг озод этилишига ёрдам беришни сўрайди.