02 November 2004
04:00 - 23:30 - ЕХХТ вакили ташрифидан сўнгги МСК йигилиши - Фаргонада тужжорларнинг норозилик акцияси 20:30 - Шахрихонлик сайловчиларнинг кичик реванши 19:30 - Бугун Кўконда тинчлик, бозор ишламокда 16:00 - Тошкентда мусулмонлар устидан яна суд жараёни -
23:30 - ЕХХТ вакили ташрифидан сўнгги МСК йигилиши

Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) амалдаги раисининг шахсий вакили Марти Ахтиссарининг Ўзбекистон расмийлари билан кечаги учрашувлари, айникса президент Ислом Каримов билан мулокоти натижасиз колмаган кўринади. Бугун Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) ишчи гурухининг МСК раиси Бўритош Мустафоев раислигида йигилиши бўлди. Шу хакдаги расмий хабарда “...баъзи вилоятларда сайловчилар ташаббус гурухларини рўйхатга олишда тушунмовчиликлар учраётгани танкид килиниб, бундай холларга дархол чек кўйилиши юзасидан кўрсатмалар берилди“ дейилади.

Ўзбекистон радиоси хабарига кўра, йигилишда сўзга чиккан МСК матбуот хизмати рахбари Шерзод Кудратхўжаев округ сайлов комиссиялари раисларини огохлантириб, бундай деган: “хозир, глобализация даврида Жиззахнинг энг чекка кишлогими, Тошкентдаги бир махаллами, Коракалпогистондаги овулми, агар салбий бир прецидент бўладиган бўлса, бу нарса тўгрисида Интернетда бир соатда бутун дунёга маълум бўлади... Бу Ўзбекистон имиджига ёмон таъсир килади.“

Офарин! Режимнинг югурдакари шундай оддий нарсаларни тушинишга бошлашипти, «Бирлик»нинг сайтини кучини тан олишипти. Аммо, амалда бирор нарсанинг ўзгаришини кутиш кийин. Чунки, ўзгаришлар диктатуранинг ўлимидир. «Бирлик»чилар шунинг учун хам ўзгаришлар килиш учун курашларини давом эттирмокдалар.

Фаргонада тужжорларнинг норозилик акцияси

Хукук химоячиларининг хабарига кўра, Кўкон шахридаги кечаги катта галаёнлар бугун вилоят маркази - Фаргона шахрида ўз акс садосини берди. 2 ноябрь куни бу ердаги “Жўйдан“ буюм бозорида савдо килувчи 1000 га якин тужжорлар (асосан аёллар) Фаргона - Киргули йўналишидаги автомобиль йўлини тўсиб кўйишди. Улар хам, кўконлик тужжорлар каби, Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг Ислом Каримов имзоси билан 12 августда чикарилган ва амалга оширилиши 1 ноябргача кечиктирилган "Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўгрисида"ги карори бекор килинишини ва соликлар камайтирилишини талаб этдилар (бу карор хакида 13 августдаги хабаримизга каранг).

Баъзи тужжорлар ўзларининг норозилик акциясига етиб келган шахар хокимига, Вазирлар Махкамасининг карори бекор килинмаса, ўзларини ёкиб юборишларини айтиб, кичкиришди. Хоким аввалгича савдога монелик кўрсатилмаслиги хакида ваъда бергач, аламон таркалди.

Ўзбекистон Вазирлар Махкамасидаги манбанинг билдиришича, тужжорларнинг норозиликлари сабабли мазкур карорнинг ижро муддати яна 2 ойга, 2005 йилнинг 1 январигача кечиктирилган

20:30 - Шахрихонлик сайловчиларнинг кичик реванши

Шахрихондаги 12-округ сайловчиларининг Ташаббус гурухи мамлакат парламенти депутатлигига номзод килиб «Бирлик» Партияси фаоли Музаффар Охуновни кўрсатгани, аммо махаллий хокимият вакилларининг МХХ ва милиция ходимлари билан биргаликда олиб борган «кампаниялари» натижасида Ташаббус гурухининг бир катор аъзолари унинг мажлисидаги иштирокларини рад этганларини аввалги хабарларимизда билдирган эдик. Округ сайлов комиссияси Ташаббус гурухини рўйхатга олишдан бош тортгач, сайловчилар олдида 2 йўл бор эди: Судга мурожаат килиб, адолатни тиклаш ёки кайтадан Ташаббус гурухининг мажлисини ўтказиш.

Ташаббус гурух ташкилотчиари прагматикрок йўлни танладилар ва 2 кун аввал бир оз янгиланган тартибдаги Ташаббус гурухининг янги мажлисини ўтказиб, Музаффар Охуновнининг номзодини кўрсатиш хакидаги карорларини янгиладилар.

Андижонлик мухбиримизнинг билдиришича, Ташаббус гурухи вакиллари бугун округ сайлов комиссиясига бўлиб ўтган мажлис хужжатларини топширдилар.

19:30 - Бугун Кўконда тинчлик, бозор ишламокда

Кеча Кукондаги Саноат бозорида бошланиб, шахар кўчаларида давом этган норозилик акциялари, бир неча милиция ва солик инспекцияси автомашиналари агдарилиб, ёкиб юборилганини хисобга олмаса, нисбатан осойишталик билан тугаганининг сабаби милиция ўзини совукконлик билан тутгани эмас, балки одамлар ўз чикишларини зўравонлик йўлга тушиб кетишини истамаганлари, Кўконликлар ўз норозиликларини маданий йўллар билан ифода килабилганликларидир. Бу - махаллий хукук химоячиси ва мухолифатчиларнинг фикри.

Норорзиликка чиккан одамлар билан мулокот килиб, уларни конуний йўллар доирасидан ташкарига чикмасликка чакирганлардан бири – «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари, Кўкондаги 86-сайлов округидан мамлакат парламенти депутатлигига номзод килиб кўрсатилгган Исмоил Дадажон бўлди. У Вазирлар махкамасининг кеча кучга кирган ва тўпалонларга сабаб бўлган карори ва шу каби ўйламасдан кабул килинган карорларнинг олдини олиш мухолифатнинг вазифаси эканлигини, мухолифат расман тан олинмас экан, бу каби вокеаларнинг олдини олиб бўлмаслигини гапирди.

Кеча одамлар шахар хокимининг «бозорларда хеч нарса ўзгармайди, аввалларидек савдони давом эттираберинг» маъносидаги ваъдаларидан кейин таркалиб кетишди. Шундан бери, бугун хам, Кўконда таинчлик-хотиржамлик, дейди махаллий мухбиримиз. Хар холда, ташки кўринишидан шундай. Баъзилар кутганидек, бугун кама-камашлар бошлангани йўк. Чунки, кечаги вакеалардан эс-песи чикиб кетган махаллий хокимият хали ўзига келганича йўк. Бир неча кундан кейин хамма нарса жойига тушади, одамларга тазйиклар бошланади. Колаверса, махаллий хокимият бунга Тошкентдан «фатво» кутаётганига хам шубха йўк.

Бугун Кўконни Тошкент ва Москвада аккредитация килинган чет эл журналистлари «босишган». Улар оддий одамлар ва хокимият расмийлари билан гаплашиб, бўлаётган вокеаларнинг сабабларини ўрганишга, бу вокеалар бериши мумкин бўлган акс-садоларни олдиндан кўра билишга харакат килмокдалар. Уларни кизиктираётган саволлардан бири – бу вокеалар хозир давом этаётган сайлов кампаниясига кандай таъсир этади? Табиийки, улар ўз саволларига жавоб излаб мухолифатчилар билан хам сухбатлашмокдалар ва уларнинг сайловларда иштирок этиш учун килаётган харакатлари ва хокимиятнинг уларга карши килаётган ишлари хусусида хам маълумот тўпламокдалар. Шу маънода, бўлган вокеалар сайлов кампаниясининг жонланишиги хизмат килиши шубхасиз.

16:00 - Тошкентда мусулмонлар устидан яна суд жараёни

Хукук химоячиларининг хабарига кўра, бахорги Тошкент ва Бухоро портлашларига алокадорликда гумон килинган бир гурух мусулмонларнинг иши Тошкент шахрининг Акмал Икромов туман жиноий ишлар судида яна кўрила бошлади. Улар 13 кишидан иборат бўлиб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- ва 241-моддалари хамда 244-моддасининг 2-банди билан, яъни конституциявий тузумга тажовуз, жиноят тўгрисида хабар бермаслик, уни яшириш хамда диний-экстремистик ташкилот тузиш ва унда катнашишда айбланмокдалар.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (2 ноябрь, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1046 сўм 86 тийин; 1 евро = 1337 сўм 15 тийин; 1 рубль = 36 сўм 39 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1048 сўмга сотиш ва 1051 сўмга харид килиш, 1 еврони 1338 сўмга сотиш ва 1348 сўмга харид килиш, 10 иенани 99 сўмга сотиш ва 100 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 1922 сўмга сотиш ва 1938 сўмга харид килиш мумкин

9:00 - МСК раисига ЕХХТ вакилининг калтис саволлари

Европада Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти (ЕХХТ) амалдаги раисининг шахсий вакили Марти Ахтиссари 1 ноябрда Ўзбекитонга келгани ва унинг бу ердаги учрашувлари хакида кеча хабар берган эдик. ЕХХТ вакили Марказий сайлов комиссияси (МСК) даги учрашувда, бунда катнашган махаллий журналистнинг айтишича, комиссия раиси Бўритош Мустафоев Марти Ахтиссарига Олий Мажлисга ўтказилажак сайлов кампанияси хакида тафсилий маълумот бергач, мехмон мезбонга ўз саволларини хавола килган.

Аввало, ЕХХТ вакили сайловда катнашаётган 5 та партиянинг хеч бирида мухолиф карашлар нега сезилмайди, бу холда сайлов кампанияси хукуматни кўллаб-кувватлаш кампанияси бўлиб колади-ку, холбуки Ўзбекистонда мухолиф партиялар бўла туриб, негадир улар рўйхатга олинмаяпти, деган мазмунда савол берган. Мана, МСК раисининг киска жавоби:

- Жаноб Ахтиссари мендан хам яхши билади. Партияларнинг устави ва устав бўйича иш олиб бориши - уларнинг ички иши. МСК бунга аралашмайди. Бизнинг хам максадимиз (сайлов) фаол бўлса, яхши эди. Рўйхатга олиш ишлари билан Адлия вазирлиги шугулланади. МСК бу масалалар билан хам шугулланмайди. Ўйлайманки, саволларга жавоб бердим деб.

ЕХХТ вакилига кўра, сайловга техникавий жихатдан яхши тайёргарлик кўрилган. Аммо у мухолиф партияларнинг бунда иштирок этмаслиги ва мустакил ОАВ йўклигидан ташвишда эканлигини билдирган. Бўритош Мустафоев мехмонига эътироз билдириб, республикада 100 га якин мустакил, нохукумат ОАВлар борлигини иддао килган.

Марти Ахтисарининг округ сайлов комиссияларида ташаббускор гурухларни рўйхатга олиш муаммоси билан боглик калтис саволи вазиятидан хам Бўритош Мустафоев ўзича осонгина сирпаниб чиккан: кечаги кунгача Ўзбекистонда карийб 60 та шундай гурух тузилиб, улар рўйхатдан ўтаётган экан. МСК раисининг айтганига кўра, мустакил номзодларни рўйхатга олишда гўё хеч кандай чекловлар йўк эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону