22 October 2008
03:00 -
20:30 - Дунё биржаларида тушиш давом этмоқда, G8 саммити 15 ноябрда Вашинтонда
20:30 - Дунё биржаларида тушиш давом этмоқда, G8 саммити 15 ноябрда Вашинтонда

Дунёнинг ҳамма ривожланган мамлакатлрида молиявий бўҳрондан чиқиш учун банк ва бошқа молиявий институтларга ёрдам бериш бўйича катта ишлар бошланганига қарамасдан бўҳрон битадиганга ўхшамайди. Муаммонинг илдизлари фақатгина молиянинг ўзида эмаслиги борган сари маълум бўлмоқда.
Бугун Осиё, Россия, Туркия ва бошқа Европа малакатларидаги фонд бозорларининг индекслари яна тушди. Масалан, Россиянинг РТС индекси 7,17 фоизга тушиб 665,78 бўлди. Туркиянинг ИМКБ индекси 1 фоизга, АҚШнинг Dow Jones ҳозиргача 4 фоизга тушди. Унинг ҳозирги қиймати – 8664. Яна эслатиб ўтамиз, яхши вақтларда унинг қиймати 13000 дан юқори бўларди.
Шундай бир вазиятда ривожланган саккиз мамлакатнинг G8 саммити 14 ноябрь куни Вашингдонда бўлиши эълон қилинди. Унга иқтисоди тез ривожланиб келаётган яна 12 давлат раҳбарлари ҳам таклиф қилинади. Бу ҳақда Оқ Ўй расмий хабар тарқатди.