22 October 2008
03:00 -
10:30 - Украинада 2005 ва ўтган йил воқеаларининг айнан такрорланиши ва Абдураҳим Пўлатнинг фикри

2004 йилнинг охири ва 2005 йилнинг бошида “зарғалдоқ инқилоби” номи остида кечган сиёсий жараёнлар натижасида Виктор Юшченко Украинанаинг президенти бўлди, зарғалдоқчилар коалициясининг бошқа бир юлдузи Юлия Тимошенко Бош вазир лавозимига тайинланди.
Аммо, коалициянинг ҳаёти бир йил ҳам давом этмади. Юшченко ва Тимошенко командалари ўртасидаги қарама-қаршиликлар, хусусан, катта давлат корхоналарни хусусийлаштиришда ҳар ким ўз фойдасини ўйлаши туфайли Украина сиёсий кризисга учради. Юшченко “зарғалдоқ малика” номини олган Тимошенкони истеъфога жўнатиб, унинг ўрнига собиқ рақиби Виктор Янукевични тайинлади.
Бу янги сиёсий конструкция 1,5 ярим йилдан сал ортиқроқ яшади. 2007 йилнинг баҳорида зарғалдоқчиларнинг учинчи исми, парламент спикери Литвин Бош вазир Янукевич томонига ўтиб кетгач, Юшченко парламентни тарқатиб, янги сайлов ўтказиш қарорини чиқарди. Ҳукумат ва парламентга ҳукмрон бўлган Янукевия-Литвин коалицияси Конституцион Суд ва Марказий Сайлов Комиссиясида ҳам кўпчлик овозга эгалигидан фойдаланиб, сайловларни ўтказтирмалик учун ҳаракат бошлади. Бу шароитда Юшченко ва Тимошенко яна бирлашдилар.
Кўпчилик маҳаллий ва халқаро экспертлар бу курашда Янукевич-Литвин коалицияси ғолиб чиқишини тахмин қилдилар. Аммо, Юшченко политтехологиялар устаси эканлигини намойиш қилди ва 2007 йил 30 сентябрда парламент сайловлари ўтказилди.
Бу сайлов натижаларига кўра Юшченко-Тимошенко коалицияси бор йўғи бир кишлик кўпликка (450 кишилик парламентда 226 нафар депутат) эга бўлди ва Юлия Тимошенко яна Бош вазир лавозимига ўтирди. Бу коалициядаги кўплик жуда мўрт бўлгани сабабли, зарғалдоқчилар ўта эҳтиётлик билан ҳаракат қилишлари керак эди.
Лекин бўлмади. Сайловлардан бир йил ўтар ўтмас яна сиёсий кризис бошланди. Яна зарғалдоқчилар ичида келишмовчилик чиқди. Россия-Гуржистон урушини турлича баҳолаш пиёлани тўлдирган охирги томчи бўлди ва зарғалдоқчилар коалициясини битирди. Виктор Юшченко яна парламентни тарқатиб, янги парламент сайловларини аввал шу йил 7 декабрга, кейин 14 декабрга тайинлади.
Энди Тимошенко блоки сайловларни ўтказтирмаслик учун турли сиёсий ўйинлар қилмоқда. Унинг одамлари Киев шаҳар судида Юшченконинг парламент сайловларини тайинлаш ҳақидаги қарорини бекор қилдиришга эришдилар. Юшченко эса, бу судни тарқатиб юборди ва унинг қарорини ўзи тузган бошқа судда бекор қилдирди.
Хуллас, Украинадаги сиёсий вазият циркдаги масхарабозликдан бошқа нарса бўлмай қолди.
- Бунинг асосий сабаби, - дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, - мухолифатнинг ич-ичидан тарқоқлиги. Юшченко блоки ҳам Тимошенко блоки ҳам майда-чуйда партиялардан уюштирилган. Баъзи партияларнинг бир дона депутати бор. Бошқа собиқ Совет жумҳуриятларида бўлаётгани каби (масалан, Россия, Озорбайжон ва Белорусия) мухолифатни коалицияларда бирлаштириш самарали ва ишончли эмаслиги яна бир марта намойиш бўлди
Бунинг альтернативи – демократик мухолифатни бир партияда бирлаштиришдир. Биз ҳозир мухолифатни энг кучли ташкилот бўлмиш “Бирлик” Партиясида бирлаштириш йўлидан кетмоқдамиз. Бу ҳам осон иш эмас. Аммо бошқа йўл йўқ