03 April 2014
20:12 - Юнусободда 13 яшар қизалоқ 5-қаватдан тушиб кетди ва тирик қолди
Бахтли тасодифга кўра тирик қолган қизалоқ Тошкент шаҳар Юнусуобод тумани 3-даҳасидани 9 қаватли уйда истиқомат қиларди. Воқеа шоҳидларининг таъкидича, қизалоқ стационар телефонни қўлига олганча дераза токчасига ўтириб, суҳбатдоши билан узоқ гаплашаётган экан. Айнан шу пайтда у мувозанатини йўқотиб, ерга тушиб кетган ва бахтли тасодий билан қўли синган, холос. Қиз дарҳол яқин орадаги шифохонага келтирилибди, ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.

Аммо бундан 1,5 ой аввал Тошкент шаҳар Учтепа тумани 13-даҳа 13-уйнинг 5-қаватидан тушиб кетган 5 яшар бола тирик қолмаганди, дейди мухбиримиз.

“Ҳаракат” ўтган йилларда Ҳамза тумани Проектная кўчасидаги 9 қаватли уйининг ҳатто 7-қаватдан тушиб кетиб, омон қолган корейс миллатига қиз ҳақида хабар қилган.

Ҳа, кўраяпмизки, бу дунёда фалокат билан бир қаторда, бахтли тасодифлар ҳам бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону