
30 мартда бу мамлакатда ўтказилган маҳаллий сайловларнинг узул-кесил натижалари эълон қилинмаган бўлса ҳам, умумий ғалаба ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясида эканлиги ва Туркия исломий давлатга айланиш йўлида яна бир муҳим қадам қилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Аммо, айтиш керакки, бу сайловларнинг натижалари фақатгина ким қанча овоз олганида эмасга ўхшамоқда.
Муҳим бўлгани, исломчилар билан дунёвийлик тарафдорлари ўртасида ҳеч ким очиқча тан олмаётган уруш каби кураш Туркияда шу пайтгача ҳеч қачон бўлмаган юқори савияга чиқди. Бундан ҳам муҳим бўлгани, Отатурк замонидан бери армияга орқа қилиб келаётган дунёвийлик тарафдорлари ўзлари курашишлари кераклигини, курашиш мумкинлигини тушуниб етдилар. 30 март сайловлари уларга жуда катта дарс бўлди.
Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчилар ҳам, мамлакат аҳолисининг кўпчилиги уларга исломчилар бўлганлари учунгина овоз бераётгани, бундай ибтидоий тарафкашлик бундан кейинги босқичларда етарсиз бўлиб қолишини тушунишга бошлаганга ўхшамоқдалар.
Шу кунларда жуда кўп вилоят, шаҳар ва туманларда сайлов бюллтенларини қайта санаш талаблари ўртага отилмоқда, қайта саналмоқда ҳам. Анқарда ҳали ҳам узул-кесил натижа маълум эмас, исломчиларнинг шаҳар ҳокимлигига номзоди, аввалги 3 сайловда осонлик билан ғалаба қозонган бўлса ҳам, бу сафар қозонмаслиги ёки жуда кичкина фарқ билан қозониши мумкин. Шундай бўлса, бу Бош вазир Ражаб Эрдўғон учун қаттиқ зарба бўлади.
Мухолифатдаги дунёвийлик тарафдори бўлган партиялар, сўлчи ва ўнгчилар бўлишларига қарамасдан, кейинги сайловларда, кейинги сайловлар президент ва парламент сайловлари бўлади, коалициялар тузиш ҳақида гапиришга бошлашди. Бу инқилобий ўзгаришдир.
Булардан ҳам муҳими шуки, Туркиядаги воқеалар ўзбеклар учун катта дарс бўлиши керак. Чунки, Ўзбекистонда демократик жараёнлар бироз олға кетиши билан, демократик партиялар мустаҳкамланишга улгурмасдан, ибтидоий исломчилар оёққа туради. Охир-оқибат дунёвийлик тарафдори бўлган демократлар ғалаба қозониши муқаррар, аммо оғир иқтисодий аҳвол туфайли, бу вақт ичида, ўзбеклар тўла мардикорлар подасига айланиб бўлади.
Мавжуд вазият ва келажагимизни анализ қиладиган, келажак йўллари таклиф қиладиган ақл марказлари керак ҳозир ўзбекларга. Аммо, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тожиклар режими бунга йўл бермайди. У ҳолда, ҳамма нарсанинг ечими, минг афсуски, ҳарбий қуро бўлиб қолади. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат башорат қилаётгандек, Марказий Осиёда катта қон тўкилади. Бу башорат истак эмас, реалликларни ҳисобга олиб қилинаётган башорат эканлигини унутмаслик керак.
Абдураҳим Пўлат бундан 24 йил аввал “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” деб башлорат қилганда, ҳеч ким буни эътиборга олмади, ман энди ўтирибмиз ўша диктатурада. Хўш, энди қонга ботамизми?
Ўзбеклар тезроқ кўзини очиши шарт. Аҳволимизга тўғри диагноз қўйиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатиб бўлган “Бирлик” атрофида бирлашишдан бошқа йўл ҳам йўқ.