
CASA-1000 (Марказий Осиё-Жанубий Осиё – 1000, ўзбекча қисқартмаси МОЖО-1000) номли лойиҳа - Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга 1,2 минг км узунликдаги Электр Узатиш Линияси орқали электроэнергия экспорт қилиш ишидир. Бу лойиҳа учун ЖБ $526 млн ажратгани ҳақида русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги банкнинг матбуот хизматига асосланиб хабар беради.
Умумий қиймати $1,17 млрд бўлган бу лойиҳани молиялаштиришда Ислом Тараққиёт Банки ва USAID (АҚШ ҳукуматининг глобал қашшоқликни битириш ва демократик жамиятларга ўз потенциалларини амалга оширишда ёрдам бериш агентлиги) ҳам иштирок этади.
ЖБ ажратадиган маблағдан $316 млн Афғонистонга, $120 млн Покистонга ва $45 миллиондан Қирғизистон ва Тожикистонга берилади. Лойиҳанинг харитасидан кўриниб турибдики, лойиҳага Шўрхон ва Термез электростанциялари ҳам уланиши керак. Аммо, бизга ҳеч қандай пул ажратилмаган. Балки, электроэнергия экспортидан бироз фойда олармиз.
Яқинда МО давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам сафар қилган АҚШ Давлат Котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Фатима Сумар бу лойиҳа бўйича амалий ишлар шу йилнинг охирида бошланишини айтар экан, Ўзбекистон бу лойиҳага қарши эканлигини тилга олса ҳам, бу қаршилик ҳисобга олиниш-олинмаслиги масаласини айланиб ўтиб кетган.
Ўзбекистон ҳукумати жаҳонда ҳам, минтақамизда ҳам яккамохов бўлиб қолганлиги - шундоқ ҳам оғир иқтисодий аҳволда бўлган мамлакатимизнинг келажаги учун ўта хавфлидир. Тахмин қилиш мумкинки, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади айнан келажагимизни хавф остига олиш бўлса керак.
Ўзбекларнинг ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан ишлари йўқ экан, келажагимиз борми-йўқми ўзи, деган саволни ўртага қўйиш мантиқлидир.