19 October 2008
03:00 -
19:00 - “Бирлик” ва “Эзгулик”нинг Андижондаги етакчиси қамоқдан чиққан сафдоши Дилмурод Муҳиддинни зиёрат қилди 18:00 - Илҳом Алиев яна президент бўлиб қолганлиги эълон қилинди 16:30 - Ҳоми

19:00 - “Бирлик” ва “Эзгулик”нинг Андижондаги етакчиси қамоқдан чиққан сафдоши Дилмурод Муҳиддинни зиёрат қилди
Ҳозир ҳам “Бирлик” Партияси ҳам “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилоят ташкилотларига раҳбарлик қилаётган Саиджаҳон Зайнобиддин кечагина қамоқдан чиққан Дилмурод Муҳиддин билан унинг уйида учрашди. Ўзи бир неча ой аввал қамоқхонадан озод бўлган Саиджаҳоннинг мухбиримизга айтишича, Дилмуроднинг аҳволи ва кайфияти яхши, унинг уйида ўзбек анъаналарига кўра келди-кетди авжига чиққан.
- Бундай шароитда Дилмурод билан дарҳол сиёсий мавзуда гаплашишнинг иложи бўлмади, - деди яна Саиджаҳон, - қолаверса, мақсад ҳам дарров ишни гаплашиш эмасди. Бир неча кундан кейин қайта кўришадиган бўлдик. Мен Дилмуродга “Бирлик” номидан ажратилган молиявий ёрдам пулини топширдим. Сафдошимизни оёққа турғизиш учун керакли ёрдамни кейин ҳам албатта берaмиз.
18:00 - Илҳом Алиев яна президент бўлиб қолганлиги эълон қилинди
Бугун Озорбайжон Марказий Сайлов Комиссияси 15 октябрда бўлиб ўтган президент сайловида Илҳом Алиев ғолиб чиққанини эълон қилди. ЕХҲТ тарафидан нодемократик деб айтилган сайловда мухолифат иштирок этмади. Илҳом Алиевга сайловчиларнинг 88,73 фоизи овоз берган эмиш.
Турли чўнтак партиялардан декорация учун кўрсатилган номзодлар Марказий Сайлов Комиссияси эълон қиладиган рақамларни ҳам кутиб ўтирмасдан, exit poll натижалари асосида аллақачон Алиевни ғалаба билан қутлаб бўлишган. Ўз тарихимиздан биламизки, 1991 йилда Ўзбекистонда ўтказилган илк президент сайловида қўғирчоқ номзод сифатида иштирок этган ҳозир 53-54 лақабли Салой Мадамин ҳам худди шундай қилган эди. У хоин ўша сайловларнинг сохта бўлганини энди айтиши масхарабозликдан бошқа нарса эмас.
Озорбайжонда мухолифат партияларининг бир коалиция ёки блокка бирлашолмагани, биринчи навбатда, уларнинг ўз айби билан бўлди. МДҲнинг бошқа мамлакатларидаги аҳвол ҳам кўрсатмоқдаки, бугунги шароитда, яъни жамият билан партиялар ўртасида “акс алоқа” ўрнатилмаган бир пайтда, мухолифат партияларининг лидерлари шахсий амбицияларидан юқори туролмайдилар ва бирлашолмайдилар. Жамиятда уларга босим ўтказувчи механизмлар ҳали йўқ.
Шу сабабли Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси бутун мухолифатни ўз сафида бирлаштириш учун бошлаган ташаббуси энг тўғри йўлдир.
16:30 - Ҳомийлик замонавий демократиянинг асосларидан биридир, Ўзбекистонда ҳам шундай бўлиши керак
Reuters агентлигининг хабарига кўра, сентябрь ойида АҚШ президентлигига номзод Барак Обама ўз сайловолди кампанияси учун 150 миллион доллар маблағ тўплаган. Сайловолди кампанияси бошлагандан бери Обамага 3.1 миллион одам ҳомийлик қилибди ва ҳар бир ҳомийдан келган пул 100 доллардан бироз кам бўлибди.
Демократик давлатларда сиёсий партияларнинг фаолияти ва сиёсатчиларнинг сайловолди кампаниялари оддий ҳомийлар тарафидан моддий таъминланади. Айнан шу йўл орқали сиёсатчилар билан жамият ўртасида “акс алоқа” ўрнатилади, яъни ҳомийлар ўзлари истаган партиялар ёки сиёсатчиларга ёрдам бериш орқали уларга ўз таъсирини ўтказоладилар.
Ўзбекистонда демократияни ривожлантиришни кўзда тутган ўзбек демократик мухолифати дунёда тан олинган усулларни Ўзбекистонда ҳам ҳаётга жорий қилиш устида ишлаши керак. Хусусан, ҳомийлик анъаналарини яратиши керак.
Ҳозирча бу масала билан ҳам “Бирлик” Партиясидан бошқа ҳеч бир мухолифат ташкилоти шуғулланмаяпти. Партия лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, бу факт ҳам Ўзбекистонда “Бирлик”дан бошқа демократик ташкилотнинг ўзи йўқлигини кўрсатувчи кичик бир мисолдир, холос.
8:00 - Дунё бўйлаб молиявий бўҳрон давом этмоқда, ечим АҚШда изланади
АҚШ ва Европа мамлакатлари молиявий бўҳродан чиқиш учун йирик молиявий институтларни миллийлаштириш (давлатлаштириш) йўналишида катта қадамлар қилишига қарамасдан бўҳроннинг охири кўринмаяпти. Ўтган жума куни АҚШдаги фонд бозорларида етакчи ширкатларнинг ҳиссалари (акциялари) қийматини баҳоловчи Dow Jones индекси яна 1.5 фоизга тушиб 8852 бўлди. Ваҳоланки, бундан бир неча ой аввал бу индекс 13000 дан юқорида эди. Демак, АҚШдаги ҳиссаларнинг қиймати ўртача 1/3 га тушиб кетди.
Россияда РТС индекси 6.5 га тушди ва 667 бўлди. Бир неча ой аввал бу рақам 1100-1200 атрофида бўларди. Буюкбритания, Франция ва Германияда молиявий системанинг аҳволини кўрсатувчи индекслар 4-5 фоиз ошгани ҳам вақтинчалик фактор ҳисобланмоқда.
Еврокомиссиянинг (Европа Иттифоқининг ишчи аппарати) президенти Жозе Баррозу ва Франция президенти Никола Саркози (Франция ЕИ Кенгашига ярим йил раҳбарлик қилади) кеча Вашингтонда АҚШ президент Жорж Буш билан дунё иқтисодий бўҳронидан чиқиш йўлларини муҳокама қилдилар. “Катта саккизлик” деб номланган саккизта ривожланган мамлакат раҳбарларининг йиғилишини ноябрь ойининг охирларида Вашингтонда ўтказишга келишилди. Бу йиғилишга Хитой ва Ҳиндистонни таклиф қилиш масаласи ҳам тилга олинмоқда.
Германия “Катта саккизлик”ни Хитой ва Ҳиндистон ҳисобига “Катта ўнлик”га айлантириш таклифини ҳам ўртага отди. БМТнинг раиси Ги Мун эса, бу ўнликнинг йиғилишига яна бир қатор иқтисоди кучли мамлакатларни ҳам чақириб, “антибўҳрон/антикризис саммити”ни БМТнинг қароргиҳида ўтказишни таклиф қилмоқда.