31 March 2014
19:41 -
Ўзбекистон банклари Россиядаги мигрантларимиз пулларини кафолатламоқчи
Ўзбекистон Марказий Банки пул ўтказмалари ҳуқуқига эга тижорат банкларига пул ўтказиш билан шуғулланишни истаган ҳамкорлардан суғурта депозити талаб қилишни тавсия этди. Марказий Банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими Акмал Муродовга кўра, коррупция ва уюшган жиноятчилик авж олган Россияда товламачи, фирибгар банклар, молия муассасалари кўплаб топилади. Марказий Банкнинг суғурта депозити талаблари билан чиқиши, ўтказма фоизлари ошишига сабаб бўлса ҳам, ўзбек мардикорининг пешона терини фирибгарлардан ҳимоя қилиш мақсадида ҳам қилинаётганини тан олиш керак.
Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари билан шуғулланган “Мигом” пул ўтказмаси тизимининг суд томонидан банкрот деб эълон қилиниши, "Золотая корона" тизимининг операциялари тўхтатилиши бундай қарорга келинишга сабаб бўлган. Мазкур ўзгаришлардан сўнг пул ўтказиш фоизларининг қанчага қимматлаши ҳозирча номаълум.