13 October 2008
03:00 -
17:00 - ЕИ Ўзбекистонга қарши критилган виза чекловини бекор қилди 15:50 - Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Белорусияга муносабатини қайтадан кўриб чиқади 7:00 - Дунёдаги молиявий бўҳрон Россига қандай таъсир &

17:00 - ЕИ Ўзбекистонга қарши критилган виза чекловини бекор қилди
Reuters агентлиги хабар беришича, бироз аввал Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида бир неча Ўзбекистонлик мулозимнинг бу ташкилотга кирувчи мамлакатларга киришини тақиқловчи қарор бекор қилинган. Ўзбекистонга қурол сотмаслик қарори кучида қолди.
Ҳеч қандай амалий натижаси бўлмаган виза чекловларининг йўқ қилиниши - “Бирлик” Партиясининг “Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш ўрнига уни Ғарб структураларига интеграция қилиш мамлакатимизни демократия томон боришини тезлаштиради” деган тезиси йўналишидаги қадамдир, дейди партия раиси Абдураҳим Пўлат.
15:50 - Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Белорусияга муносабатини қайтадан кўриб чиқади
Бугун ЕИга кирадиган 27 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Люксембургада тўпланиб, Ўзбекистон ва Белорусияга қарши киритилган санкциялар тақдирини ҳал қилишади. Ҳозирдан маълумки, санкциялар юмшатилади ёки йўқ қилинади.
ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича бош комиссари Хавьер Солананинг матбуот котиби Кристина Галлах бу хусусдаги тегишли қарорлар бугун олинишини билдирди. Белорусия раҳбарлари, жумладан президент Лукашенкога ва Андижондаги қонхўрликка алоқаси бўлиб, ўша пайтда Ўзбекистонда юқори лавозимларда ишлаган 13 нафар мулозимга ЕИ малакатларига кириш тақиқи бекор қилинади.
ЕИнинг мақсади шу каби йўллар билан икки диктаторни имкон борича Москванинг қучоғидан узоқроқ тутишга ва ўз таъсир доирасига тортишга ҳаракат қилиш.
7:00 - Дунёдаги молиявий бўҳрон Россига қандай таъсир қилиши Ўзбекистон учун ҳам муҳим
ИТАР-ТАСС агентлиги Россия Молия вазири Алексей Кудриннинг қуйидаги сўзларини келтиради: “1998 йилдаги бўҳрон туфайли ўша йили Россиядан 22 миллиард доллар миқдорда капитал ташқарига оққан бўлса, ҳозирги молиявий бўҳрон туфайли жорийдаги йилнинг икки ойида (август-сентябрь) бу рақам 33 миллиардга тенг бўлди… 2008 йилги Россия Федерал бюджетининг 50 фоизи нефть-газдан олинган даромадга, хусусан нефть ва газнинг баланд нархига асосланган.”
Маълумки, Алексей Кудрин Россия ҳукуматида ҳамма нарсани очиқ гапириши билан ажралиб турадиган одам. Демак, унинг бу гаплари ҳам тўғри.
Ҳозир дунёдаги молиявий бўҳрон туфайли саноатнинг риволаниши пасайиши кутилмоқда, демак, нефть ва газга бўлган эҳтиёж озаяди. Айнан шу сабабдан, дунё бозорларида нефтнинг нархи кескин тушишга бошлади. Бир неча ой аввал нефтнинг бир барели 140 доллардан ошиқ нархда сотилган бўлса, шу кунларда у 80 долларга тушди. Тахминларга кўра тушиш давом этади. Бунинг таъсирида Россиянинг нефтедолларларга боғланиб қолган иқтисоди оқсашга бошласа, бу нарса Ўзбекистонга энг камида қуйидаги икки жиҳатдан таъсир кўрсатишга бошлайди.
Биринчидан, Россияда ишлаётган тахминан бир неча миллионлик ўзбек мардикорлари даромад манбаидан айрилиб, мамлакатга қайтишга бошлайдилар. Бу юртимиз иқтисоди учун фожеа бўлиши мумкин.
Иккинчидан, Россиянинг заифлашиши Ўзбекистон ҳукуматини Ғарб давлатлари билан алоқаларни янада ривожлантиришга мажбур қилади. Ғарбнинг ёрдами мамлакатда демократик жараёнларнинг ривожланиши билан боғлиқ эканлиги эса, ҳамма биладиган фактдир.
Озорбайжон мухолифатининг бир қисми сайловда қатнашмайди, бошқа қисми уни бойкот қилади. Ўзбекистонда-чи?
Бир биридан жиддий фарқи бўлмаган “сайловда иштирок этмаслик” ва “сайловни бойкот қилиш” ифодаларининг ишлатилиши ҳам мухолифат ичида бирлик йўқлигини, айни замонда, бирлик йўқлигини оқлайдиган биронта сабаб ҳам йўқлигини кўрсатади.
Хуллас, 15 октябрь куни бўладиган президент сайлови олдидан Озорбайжон мухолифат энг камида иккига бўлинган.
“Озодлик” сиёсий блокига кирувчи Халқ Фронти Партияси (реформаторлар), Либераллар партияси ва Фуқаролар Ривожланиши партияси сайловни бойкот қилишга чақирмоқда. “Мухолифатнинг Ҳамкорлик Маркази”га кирувчи “Мусават” партияси, Демократик партия, Миллий Мустақиллик Партияси, Адолат партияси, Халқ Фронти Партияси (классиклар), Фуқуролар Ҳамкорлиги партияси, Демократик ислоҳотлар партияси ва “Озодлик” партияси сайловларда қатнашмаслик қарорини олганлар.
Агар ўз ичларида ҳам бирлашолмаган бу партияларларнинг жамият ичида етарлича кучи бўлса, улар умумий номзод билан сайловда қатнашишлари керак эди. Шунда, уларнинг номзоди ғолиб чиқмаса ҳам, мухолифат ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган бўларди. Агарда уларнинг жамиятга таъсир кучи бўлмаса, чақириқлари фойдасиз. Шу аҳволда ҳам бирлашмаганлари эса маъсулиятсизликдир.
Сайтимизда авваллари ҳам кўп марта айтилган фикрни такрорлашдан фойда бор. Ўзбек мухолифати ҳам Озорбайжон ва МДҲга кирувчи бошқа мамлакатларнинг тажрибасидан тўғри хулоса чиқариши керак. Мухолифатни бир коалиция ёки сиёсий блокка бирлаштириш чақириқлари билан мазохист сайтларда йиғи-сиғи қилишавериш фойдасиз. Демак, янги бир ечим излаш керак. “Бирлик” Партиясининг мухолифатни ўз сафларида бирлаштириш чақириғи айнан шундай ечимдир.