Кеча Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Бўрибой Жаксембин билан учрашув бўлгани бир қатор маҳаллий ахборот воиталари орқали билдирилди.
Аввалги хабарларимдан маълумки, шу йил 1 январдан Россия, Қозоғистон ва Белорусия тарафидан тузилган Божхона Иттифиқининг нормалари расман кучга кириши туфайли, Қозоғистон Ўзбекистонда йиғиладиган америкаликларнинг бу нормаларга жавоб бермайдиган автомобилларини сотиб олишни тўхтатди. Бу иқтисодимиза катта зарбадир. Бунинг устига, автомобилларимиз халқаро нормаларга жавоб бермаслиги маълум бўлиши – бизга маънавий ҳам зарба.
Қозоқ элчиси билан айнан шу мавзуда музокралар бўлибди. Табиий, элчи – воситачидир, халос. Хабарда музокараларнинг натижаси қандай бўлгани айтилмайди. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Жамбул вилоятида ҳоким бўлган йиллари ўзбек мактабларини бекитиш билан шуғуланган элчи Жаксамбин учрашувда тилга олинган муаммоалрни ўз ҳукуматига етказиш ваъдасини берган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения
